Сурхондарёлик эркак ўзи чув туширган тадбиркорнинг хотинини пичоқлади

Сурхондарёлик эркак ўзи чув туширган тадбиркорнинг хотинини пичоқлади

Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон туманида шу йил 26 март куни Жарқўрғон тумани Сурхон сохили маҳалласида яшовчи Б.А. уйида ўзаро жанжал оқибатида таниши Р.Ш. исмли аёлга пичоқ билан жароҳат етказган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармасига кўра, Р.Ш. касалхонага ётқизилиб, Б.А. ушланган. Олиб борилган суриштирув ишлари натижасида Б.А. аёлнинг турмуш ўртоғи, хусусий тадбиркор Ш.Б.га нисбатан фирибгарлик жиноятини содир этганлиги аниқланиб, мазкур ҳолат юзасидан ҳам жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!