Сурхондарёда эркак вояга етмаганларга ноқонуний диний таълим бераётгани маълум бўлди

Сурхондарёда эркак вояга етмаганларга ноқонуний диний таълим бераётгани маълум бўлди

2022 йилнинг 12 февраль куни вилоят ИИБ Терроризм ва экстемизмга қарши курашиш бошқармаси ва Денов тумани ИИБ Терроризм ва экстемизмга қарши курашиш бўлими ходимлари тезкор тадбир ўтказди.

Тадбир давомида Денов туманида яшовчи, К.Жуманазар (исм шарифлар ўзгартирилган) 2022 йилнинг январь ойидан бошлаб яшаш хонадонида маҳалласида яшовчи беш нафар вояга етмаган шахсларга “ҳужра” шароитида диний адабиётлардан фойдаланган ҳолда ноқонуний диний таълим бериб келаётганлиги аниқланиб, К.Жуманазардан диний адабиётлар холислар иштирокида тегишли тартибда ҳужжатлаштирилиб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан, терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!