Суриядаги Россия ҳарбий базасига ракета зарбаси берилди

Суриядаги Россия ҳарбий базасига ракета зарбаси берилди

Террорчилар ракеталар ёрдамида Суриядаги Россия ҳарбий базасига ҳужум қилди, дебёзади Sputnik.

Россия мудофаа вазирлиги хабарида айтилишича, «Жабҳат ан-Нусра» ташкилоти террорчилари Хмеймим Россия авиабазасига ракета ҳужумини амалга оширди.

Ушбу террорчилик гуруҳи Идлиб ҳудудида провакация қилиш ва ўққа тутишни давом эттирмоқда.

Авиабаза томон жами 6 та ракета отилди, лекин улар авиабаза ҳаво мудофаа тизимидан ўта олмади.

Россиялик мутахассислар террорчилар ракета отиш нуқталари Кафер-Ноблда жойлашганини аниқлади. Улар ҳаво космик кучлари зарбалари билан йўқ қилинди. Шунингдек, иккита учувчисиз аппарат уриб туширилди.

Идлиб провинцияси жангарилар таянч нуқтаси бўлиб қолмоқда. Башар Асаднинг қўшинлари уни деярли назорат қилмаяпти.

Эслатиб ўтамиз, май ойи бошида Суриядаги Россия авиабазасига ҳужум уюштирилган эди. Унда жангарилар бир сутка ичида икки марта Суриядаги Россия Хмеймим авиабазасига ҳужум қилганди.

Авиабаза томон жами 36 та ракета учирилган. Жангарилар зарбаларни учувчисиз аппаратлар ёрдамида бошқарган.

Ҳавога қарши мудофаа тизими террорчилар ҳужумини қайтарганди. Россия ҳаво кучлари террорчиларнинг барча ракета отиш нуқталарини йўқ қилди.

Manba: daryo.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!