Суриядаги касалхонага ҳужум қилинди. 13 киши ўлди

Суриядаги касалхонага ҳужум қилинди. 13 киши ўлди

Курдистон ишчилар партияси (КИП)нинг жангари гуруҳи Суриянинг Африн шаҳридаги касалхонага ҳужум қилди.

Туркиянинг Анадолу ахборот агентлигининг хабар беришича, ҳужум оқибатида ўн уч киши ҳалок бўлган ва 27 киши жароҳат олган. Туркияда КИП террористик ташкилот сифатида тан олинган, деб ёзади РИА Новости.

Суриянинг шимолидаги кўплаб шаҳарлар қуролли гуруҳлар назорати остида. Террористик ҳужумлар у ерда доимо содир бўлади. Кўпинча, ҳокимият учун курашда террорчилар машиналарни ёки биноларни портлатадилар.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!