Сурия Трампга санкцияларни олиб ташлаш эвазига ер ости бойликлари бўйича келишувни таклиф қилмоқда. Бу ҳақда The Times хабар берди.
"Суриянинг янги ҳукумати воситачилар орқали Қўшма Штатларга табиий ресурслардан фойдаланиш бўйича Украина билан тузилган битимга ўхшаш келишувни таклиф қилди. Дамашқ Вашингтондан бунинг эвазига санкцияларни олиб ташлашни сўрамоқда", деб ёзади газета.
Нашр маълумотларига кўра, Суриянинг вақтинчалик президенти Аҳмад аш-Шаара Дамашқда Trump Towerбиноси қурилиши эҳтимолини ҳам тилга олган.
"АҚШ маъмурияти Трампнинг Саудия Арабистонига ташрифи чоғида аш-Шаара билан учрашишини кўриб чиққан эди, бироқ 12 май оқшомида бу учрашув бўлмаслиги эълон қилинди. Бу учрашувга АҚШ миллий разведкаси раҳбари Тулси Габбард қаршилик билдирган", деб ёзади Тhe Times.
"Биз санкциялар масаласида қарор қабул қилишимизга тўғри келади. Суриядан санкцияларни олиб ташлашимиз мумкин, чунки уларга янги имконият беришни истаймиз", — дея фикр билдирган Қўшма Штатлар президенти.
Трампнинг сўзларига кўра, Сурияга қарши санкцияларни юмшатишни Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған сўраган.
Англиядаги «Манчестер Сити» сафида тўлиқ мослаша олмаган Абдуқодир Ҳусанов «Барселона»га йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Carpetas Blaugranas портали инсайдери Хуан Арриен хабар берди. У Гундўған ва Витор Рокенинг ҳам «Барселона»га ўтишини энг биринчи айтиб чиққан.
2024 йил ноябридан режалаштирилган ва 2025 йилда амалга оширилган «Қизил тўй» операцияси давомида Исроил ҳарбий ҳаво кучлари 12 дақиқа ичида Эроннинг 10 нафар юқори лавозимли ҳарбий раҳбарини йўқ қилишга эришди. Бу операция Эрон мудофаа тизимида жиддий нуқсон борлигини намойиш этди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.
Эрон Теҳроннинг тўхтатишга рози бўлгани ҳақида хабарлар тарқалган тинчлик келишувининг муддати яқинлашар экан, Исроилга бир нечта босқичли ҳаво ҳужумларини бошлади.
"Теҳроннинг амалиётлари “дўст ва қардош Қатар давлати ва унинг халқи учун таҳдид ёки хавф туғдирмайди”, дейилади Эрон Миллий хавфсизлик кенгаши баёнотида.
АҚШ президенти Дональд Трамп ўзи Эронга қарши уюштирган зарбаларни “том маънода ҳарбий муваффақият” деб атаб мақтаган бир пайтда, демократлар уни ваколатини ошириб юборганликда айблашди.