Германия канцлери Фридрих Мерцнинг фикрича, Украинадаги можарони тезда ҳал қилишнинг иложи йўқ, вазиятни ҳал қилиш жараёни узоқ вақт талаб қилиши мумкин.
"Бизда ҳеч қандай иллюзия йўқ: тезкор ечим мавжуд эмас," - деди Мерц Вильнюсда Литва президенти Гитанас Науседа билан қўшма матбуот анжуманида. "Бу жараён эндигина бошланди ва кўп ҳафталар, балки ойлар давом этиши мумкин," - дея қўшимча қилди у. Шу билан бирга, ГФР канцлери АҚШ ҳукумати музокаралар йўли билан ечим топишга уринишлардан манфаатдор эмаслиги ҳақидаги фикрни рад этди.
Европаликлар, унинг сўзларига кўра, тинч йўл билан ҳал қилиш АҚШ манфаатларига ҳам жавоб беришига амин. "Мен Америка ҳукумати, жумладан, АҚШ Конгресси билан мунозараларимда айнан шуни уқтиришга ҳаракат қиляпман. Ва менда шундай ҳиссиёт борки, Америка ҳукумати ва Конгрессининг катта қисми буни айнан шундай кўрмоқда," - дея таъкидлади Мерс.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.
Ўзбекистон футболининг иқтидорли ёшлари халқаро майдонда ўзини кўрсатиш имкониятига эга бўлмоқда. “Пахтакор” клуби ҳужумчиси Саидумархон Саиднуруллаев ҳамда “Сурхон” сафида тўп сурувчи икки ёш футболчи — Беҳруз Каримов ва Беҳруз Шукуруллаев Англиянинг машҳур “Куинз Парк Рейнжерс” (КПР) клубида кўрикдан ўтиш учун Лондонга йўл олишди.
Европа Иттифоқи Россия билан кўп йиллик энергетик алоқаларга чек қўйишни режалаштирмоқда. Яқинда қабул қилинган таклифга кўра, ЕИ 2027 йил охиригача Россиядан табиий ва суюлтирилган газ импорт қилишни тўхтатиш учун юридик мажбурий механизмлар жорий этмоқчи.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода 8 нафар қиз келин либосида “Эр керак” деб ёзилган плакатлар билан марказий кўчаларни айланиб юргани акс эттирилган.