Сўнгги терактлар ШҲТ МАТТ салоҳиятини оширишни талаб қилади — Мирзаев

Сўнгги терактлар ШҲТ МАТТ салоҳиятини оширишни талаб қилади — Мирзаев

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Минтақавий аксилтеррор тузилмаси салоҳиятини ошириш зарур, деди ШҲТ МАТТ ижроия қўмитаси директори Руслан Мирзаев.

“Эрон, Покистон ва Россияда содир бўлган терактлар ШҲТ МАТТ олдида турган вазифаларнинг долзарблигини ва ташкилотимиз салоҳиятини янада ошириш зарурлигини кўрсатди”, — деди Мирзаев тадбирнинг очилишида.

Мирзаев ушбу терактларнинг ташкилотчилари, ижрочилари ва шериклари топилиб, жавобгарликка тортилишига ишонч билдирди.

“Бу фикр ШҲТга аъзо барча давлатлар томонидан қўллаб-қувватланади ва Россия Федерацияси, Эрон Ислом Республикаси ва Покистон Ислом Республикасига қонли жиноятларни тергов қилишда ҳар қандай ёрдам кўрсатишга тайёр”, — дея қўшимча қилди ШҲТ МАТТ ижрочи қўмита директори.

ШҲТ давлатлариразведка хизматлари Москва яқинидаги Крокус Сити Холл концерт залида содир этилган терактни тергов қилишда Россия хавфсизлик кучлари билан ҳамкорлик қилишга тайёр. Бу ҳақда ТАСС агентлигига ШҲТ Минтақавий аксилтеррор маркази (МАТТ) ижроия қўмитаси директори Руслан Мирзаев маълум қилди.

“ШҲТ МАТТ ва Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар разведка хизматлари Москва вилоятидаги “Крокус Сити Холл” савдо-кўнгилочар марказида содир этилган даҳшатли террорчилик ҳаракатини тергов қилишда россиялик ҳамкасблари билан ҳамкорлик қилишга тайёр”, — деди у. деди.

“Суҳбат чоғида томонлар терроризмнинг глобал ва минтақавий миқёсдаги намоён бўлиши масалалари юзасидан фикр алмашдилар, ташкилий ва бошқа масалаларни атрофлича муҳокама қилдилар”, — дея қўшимча қилди матбуот хизмати.

Бугун Тошкентда ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси (МАТТ) Кенгашининг 41-мажлиси бўлиб ўтмоқда. Унда Ҳиндистон, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Покистон, Россия, Тожикистон, Ўзбекистон ва бошқа давлатларнинг ваколатли органлари делегациялари иштирок этмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!