Судьялардан айримлари ваколати муддати даврига қайта тайинланди
Судьялар олий кенгашининг очиқ танлов шаклидаги йиғилишида айрим судьяларни муқобиллик асосида ваколати муддати даврига қайта тайинлаш масаласи кўриб чиқилди. Қизғин ва кескин ўтган муҳокамалар якунида тегишли қарор қабул қилинди.
Судьялар олий кенгаши қарори билан:
Холов Қосим Исматович – судьялик ваколати муддати даврига Бухоро вилояти жиноят ишлари бўйича Когон тумани судининг раиси лавозимига;
Аҳмедов Шуҳрат Саиджаббарович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Бўстонлиқ тумани судининг раиси лавозимига тайинланди.
Шунингдек:
Матмусаев Икроржон Иброҳимович – судьялик ваколати муддати даврига Андижон вилояти маъмурий судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Фарғона вилояти Фарғона туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;
Аҳмеджанова Шойрахон Алижоновна – судьялик ваколати муддати даврига Наманган вилояти маъмурий судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Наманган вилояти Наманган туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;
Сатвалдиев Илҳомжон Атажанович – судьялик ваколати муддати даврига Андижон вилояти жиноят ишлари бўйича Олтинкўл тумани судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Андижон вилояти судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимидан озод қилинди;
Назиров Шерзод Эркинжанович – судьялик ваколати муддати даврига Андижон вилояти судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Андижон вилояти жиноят ишлари бўйича Улуғнор тумани судининг раиси лавозимидан озод қилинди;
Ҳасанов Бахтиёржон Абдумуталибович – судьялик ваколати муддати даврига Андижон вилояти жиноят ишлари бўйича Улуғнор тумани судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Андижон вилояти жиноят ишлари бўйича Асака тумани судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;
Қуваталиев Азамат Кимсанбоевич – судьялик ваколати муддати даврига Андижон вилояти жиноят ишлари бўйича Жалақудуқ тумани судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Андижон вилояти жиноят ишлари бўйича Хўжаобод тумани судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;
Абраев Ҳасан Чориевич – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Қашқадарё вилояти Касби туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;
Очилов Жасур Раҳматович – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Сурхондарё вилояти Термиз туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Қашқадарё вилояти Қарши туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;
Эргашев Азиз Эркинович – судьялик ваколати муддати даврига Самарқанд вилояти фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Қуйичирчиқ туманлараро судининг раиси лавозимидан озод қилинди;
Анаров Фурқат Шуҳратович – судьялик ваколати муддати даврига Самарқанд вилояти судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Самарқанд вилояти фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;
Ханаев Умиджон Умаралиевич – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент вилояти судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Яшнобод тумани судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;
Абдулхаев Абдулла Абдураҳмонович – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур тумани судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;
Ярашев Завқидин Зайнидинович – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Юнусобод тумани судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Янгиҳаёт тумани судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;
Нишонов Санжар Юлдибаевич – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур тумани судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Олмалиқ шаҳар судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;
Каримов Хушнуд Римбоевич – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент вилояти Бекобод туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент вилояти судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимидан озод қилинди;
Қурбанов Исомиддин Баҳритдинович – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Жиззах вилояти Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимидан озод қилинди;
Раимқулов Нодиржон Носирович – судьялик ваколати муддати даврига Фарғона вилояти жиноят ишлари бўйича Учкўприк тумани судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Фарғона вилояти судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимидан озод қилинди.