Пенсия тайинлаш учун онлайн ариза қандай юборилади?

Пенсия тайинлаш учун онлайн ариза қандай юборилади?

Бугунги кунга келиб my.gov.uz электрон порталида пенсия ёшига етган фуқаролар пенсия тайинлашни сўраб онлайн мурожаат қилишлари учун имконият яратилган. Хўш бу хизматдан қандай фойдаланиш мумкин?

Даставвал, my.gov.uz порталидан рўйхатдан ўтилади, яъни фуқаролар my.gov.uz порталига кириб, логин ва пароль яратиб олишлари керак.

Пенсия тайинлаш учун онлайн ариза қандай юборилади?

Эслатма: порталда олдин рўйхатдан ўтган фуқаролар логин ва паролларини ёзиб порталга киришлари мумкин.

Иккинчи босқичда, СОҲАЛАР бўлимидан ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ кичик бўлимини топиб шу бўлимга кирилади.

Пенсия тайинлаш учун онлайн ариза қандай юборилади?

Учинчи босқичда мазкур бўлим ичидан ПЕНСИЯ ТАЙИНЛАШ УЧУН АРИЗА БЕРИШ тугмаси босилади.

Пенсия тайинлаш учун онлайн ариза қандай юборилади?

Тўртинчи босқичда ХИЗМАТДАН ФОЙДАЛАНИШ тугмаси босилади.

Пенсия тайинлаш учун онлайн ариза қандай юборилади?

Бешинчи босқичда фуқародан сўралган ЖШШИР рақами, паспорт серияси ва рақами, яшаш манзили (вилоят, туман, маҳалла), телефон рақами ҳамда энг зарур маълумот - ПЕНСИЯ ТУРИ танланади ва ЮБОРИШ тугмаси босилади.