БМТда Ўзбекистон президентининг ташаббусига бағишланган юқори даражадаги брифинг бўлиб ўтди

БМТда Ўзбекистон президентининг ташаббусига бағишланган юқори даражадаги брифинг бўлиб ўтди

БМТнинг Нью Йоркдаги бош қароргоҳида 10 декабрь куни қуролли можароли ҳудудлардан қайтарилган шахсларни реабилитация ва реинтеграция қилиш масалалари бўйича Минтақавий экспертлар кенгашининг фаолиятига бағишланган юқори даражали брифинг ташкил этилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Тадбир СМТИ ва Ўзбекистоннинг БМТдаги Доимий ваколатхонаси томонидан БМТ Терроризмга қарши кураш бошқармаси ва БМТнинг Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази кўмагида ўтказилди.

Брифингда Осиё, Африка, Европа, Шимолий ва Лотин Америкасининг 50 дан ортиқ давлати, шунингдек, 10 га яқин халқаро ташкилот вакиллари иштирок этди.

Реабилитация ва реинтеграция масалалари бўйича минтақавий эксперт кенгаши 2024 йилда Ўзбекистон президенти ташаббуси билан БМТ Терроризмга қарши кураш бошқармаси шафелигида ташкил этилган. Кенгаш Марказий Осиёнинг барча мамлакатлари экспертлари ва мутахассисларини бирлаштирди. Унинг платформасида реинтеграция қилинган шахсларнинг нормал ва тўлақонли ҳаётга муваффақиятли интеграциялашувини таъминлайдиган билимлар, усуллар ва дастурлар жамланади.

Халқаро мажбуриятларни бажариш доирасида Ўзбекистон биринчилардан бўлиб ўз фуқароларини қуролли можароли ҳудудлардан репатриация қилди. 2019 йилдан бери 530 дан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари, асосан аёллар ва болалар, Ватанга қайтарилди. Уларга тиббий, ижтимоий ва руҳий ёрдам кўрсатилди. Шунингдек, касб-ҳунарга ўқитиш ва ишга жойлаштириш бўйича дастурлар ишлаб чиқилди.

Муҳокамалар давомида БМТ Бош котибининг Яқин Шарқ ва Осиё—Тинч океани минтақаси бўйича ёрдамчиси Халед Хиари Ўзбекистон Республикаси Президентининг минтақавий хавфсизликни таъминлашга қўшган ҳиссаси ва ушбу масалада олиб бораётган сиёсати қатъийлиги учун миннатдорчилик билдирди. Шу аснода Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ташкил этилган Минтақавий экспертлар кенгаши алоҳида қайд этилди.

Кенгашнинг аҳамияти ҳақида сўз юритар экан, БМТ Терроризмга қарши кураш бошқармаси раҳбари Владимир Воронков “Ташкилот ТҚКБ СМТИ билан биргаликда Минтақавий экспертлар кенгаши котибияти вазифасини бажараётганидан фахрланади”, дея таъкидлади.

Унинг сўзларига кўра, бугунги муҳокамалар Минтақавий экспертлар кенгаши халқаро саъй-ҳаракатларни сафарбар қилиш маркази бўлиб, қайтарилаётган шахсларни реабилитация ва реинтеграция қилиш соҳасидаги илғор амалиёт ва услубларга намуна бўла олишини тасдиқлайди.

Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича Минтақавий маркази раҳбари Каҳа Имнадзе таъкидлаганидек, Марказий Осиё мамлакатлари тажрибаси бошқа давлатлар учун намуна бўла олади.

“Минтақавий экспертлар кенгаши дунёнинг бошқа қисмларида ҳам такрорланиши мумкин бўлган ноёб ташаббусдир. Мен Марказий Осиёдаги ҳамкорларимиз, БМТ ва минтақавий ташкилотларни энг яхши ечимларни топиш учун ушбу платформадан фойдаланишда давом этишга чақираман”, дея қўшимча қилди у.

Россия ва АҚШнинг БМТдаги элчилари ҳам Кенгаш фаолиятини тўлиқ қўллаб-қувватлашини билдирди. Марказий Осиё давлатлари ўз фуқароларини можароли ҳудудлардан қайтариш бўйича сезиларли саъй-ҳаракатларни амалга оширгани сиёсий ирода ва ўз зиммасига олган мажбуриятларга содиқлик намунаси эканлиги таъкидланди.

Иштирокчилар Ўзбекистоннинг қайтарилган шахсларни реинтеграция қилиш бўйича саъй-ҳаракатларида маҳаллий жамоаларнинг (маҳаллалар) ролини юқори баҳолади.

БМТ Бош котиби ёрдамчиси Халед Хиарининг фикрича, ўзбек моделининг ўзига хослиги шундаки, реинтеграция бўйича барча ишлар “пастдан юқорига” олиб борилади, қайтарилган шахсларнинг эҳтиёжлари ҳисобга олинади. Шу билан бирга, маҳаллий ҳамжамият ушбу чора-тадбирларни амалга оширишда асосий бўғинга айланди.

Сўзга чиққанлар, шунингдек, репатриация бўйича ўзбек модели инсон ҳуқуқлари ва болаларни ҳимоя қилиш масалаларига йўналтирилганлигини таъкидладилар.

БМТнинг собиқ махсус маърузачиси Фионнуала Ни Аолайн сўзларига кўра, Ўзбекистон бошиданоқ қайтарилган болаларга “ҳимоя остидаги, жамиятга қайтариладиган миллат болалари” деб муносабатда бўлган позицияни эгаллаган. Унинг сўзларига кўра, бу муваффақият калити бўлди.

ЮНИСЕФнинг қуролли низоларда болаларни ҳимоя қилиш бўйича мутахассиси Кетрин Кокко ҳам худди шундай фикрни билдирди. Экспертнинг фикрича, болаларнинг репатриацияси Ўзбекистоннинг бола ҳуқуқларига содиқлигини кўрсатди.

Умуман олганда, тадбирнинг барча иштирокчилари бир овоздан Минтақавий экспертлар кенгаши ташкил топганига қисқа муддат бўлганига қарамай, реабилитация ва реинтеграция соҳасидаги долзарб муаммоларни муҳокама қилиш ва ечимларни ишлаб чиқиш учун асосий платформага айланганини таъкидладилар.

Шу билан бирга, таъкидланганидек, “Ўзбекистон репатриация дастурининг ўзига хос хусусияти, шунингдек, унинг муваффақияти гарови бу жараён доирасидаги барча чора-тадбирлар устидан Ўзбекистон президентининг шахсий назоратидир”.

Тадбир давомида кейинги йил Кенгашдаги раислик Қозоғистонга ўтиши эълон қилинди. Шу муносабат билан Қозоғистоннинг БМТдаги дипломатик ваколатхонаси раҳбари Қайрат Умаров Остона Минтақавий экспертлар кенгашининг навбатдаги раиси сифатида Ўзбекистон раҳбари ташаббусини янада муваффақиятли амалга ошириш учун барча саъй-ҳаракатларини амалга оширишини таъкидлади.

Муҳокамалар якунида иштирокчилар Минтақавий экспертлар кенгаши фаолияти билан жаҳон ҳамжамиятини таништириш амалиётини давом эттиришни зарурлигини якдиллик билан таъкидладилар. Шу аснода, БМТнинг асосий тадбирларидан бири — 2025 йил июнь ойида Нью Йорк шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган Терроризмга қарши кураш бўйича юқори даражадаги ҳафталик доирасида алоҳида сайд ивент ўтказиш қайд этилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Шимолдан совуқ ҳаво массалари кириб келади — Ўзгидромет

Ўзбeкистон бўйича 2024 йил 6-8 декабрь кунларига об-ҳаво прогнози эълон қилинди.

Қозоғистон Россия, Хитой, Туркия ва Марказий Осиё давлатларини ортда қолдирди

Қозоғистон иқтисодий фаровонлик бўйича 50 та давлат қаторига кўтарилди.

Таъзия! Ҳалима Ибрагимова вафот этди

Бу ҳақда Улуғбек Холмедов инстаграмдаги саҳифасида маълум қилди.

MMA. Маҳмуд Мурадов иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди

Аралаш яккакураш устамиз Маҳмуд Мурадов ўзининг ММАдаги навбатдаги жангини ўтказди.

Рустам Ашурматовнинг «Рубин»даги маоши маълум бўлди

Россия Премьер-лигасида фаолият юритаётган ўзбекистонлик ҳимоячи Рустам Ашурматовнинг «Рубин» клубидаги маоши маълум бўлди.

Ўзбекистонда ҳафта бошида кутилаётган об-ҳаво маълум қилинди

«Ўзгидромет» 9-11 декабрь кунлари кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Россия Бош штаби раҳбари АҚШ кемаларига хавфсиз масофага чекинишни таклиф қилди

Россия Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи Валерий Герасимов ўтган ҳафта АҚШ штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси раиси, генерал Чарлз Браунга қўнғироқ қилди.

Украина бешта шаҳарни йўқотиш хавфи остида

Бу ҳақда Олий Раданинг собиқ депутати, ҳарбий хизматчи Егор Фирсов маълум қилди.

Россия қораланди

Ғарб ЕХҲТ йиғилишида Россияни қоралади.

Украина душман учун «Жаҳаннам» тайёрлади

Бу ҳақда Украина президенти Владимир Зеленский Борис Патон номидаги миллий мукофотни топшириш чоғида маълум қилди.

Эркинжон Турдимовнинг янги иш жойи маълум бўлди

Самарқанд вилояти ҳокими лавозимидан озод этилган Эркинжон Турдимов Президент Администрациясига ишга ўтказилади.

Совуқ, қор ва ёмғир: янги ҳафта учун об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

Бошланган ҳафтада кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди. Ушбу ҳафтанинг бошида Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради.

Юртимизга қачон қор ёғади?

Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.

Ҳаво ҳарорати -8 даражагача тушиши кутилмоқда

Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.

Бугун кечқурун ва кундузи ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда

Бугун тунда Республикамизнинг кўплаб ҳудудларида ёмғир бошланади ва тушгача давом этади. Ёғаётган ёмғир қорга айланиш эҳтимоли бор.

Болгария Россияга таҳдид қилди

«Bulgartransgaz келишувдаги мажбуриятларини қатъий бажаришни давом этади ва хизмат ҳақи тўланмаса, табиий газ транзитига йўл қўймайди», — дейди мамлакат энергетика вазири Владимир Малинов.

Асаднинг осиб ўлдирилган акаси тарихда қандай из қолдирди?

Суриядаги фуқаролар уруши давомида шафқатсизлиги ва мухолифатга қарши кураши билан машҳур бўлган Башар Асаднинг амакиваччаси ва Миллий мудофаа кучларига раҳбарлик қилган Сулаймон Асад мухолифат томонидан осиб ўлдирилди.

Россияда мигрантларга талаб энг юқори уч соҳа маълум қилинди

«Мигрант Сервис» платформаси директори Андрей Кладов 2025 йилда Россияда қайси соҳаларда мигрантларнинг хизматига талаб энг юқори бўлишини маълум қилди.

Эрон клуби ўзбек клубидан 300 минг долларга ҳужумчи сотиб олмоқда

Ортда қолган мавсумни Самарқанднинг «Динамо» клубида ўтказган Қирғиз Республикаси терма жамоаси ҳужумчиси Жоэл Кожо Эроннинг «Истиқлол» клубига ўтмоқда.

Сиси режими босқинчи Исроилдан ёрдам сўради

Миср расмийлари исроилга мурожаат қилди.

Бойлиги 400 миллиард доллардан ошган биринчи одам

Bloomberg'га кўра, Илон Маск тарихда бойлиги 400 миллиард доллардан ошган биринчи инсон бўлди.

Трамп маъмуриятига яна бир миллиардер таклиф қилинди

Трамп билан бирга янги маъмуриятда ишлайдиган миллиардерлар сони ўн нафарга етди.

Исроил Сурияни босиб олмоқчи (ми)?

Исроил сионистик режимининг молия вазири Безалел Смотрих Сурия давлатини бутунлай босиб олиш вақти келганини айтмоқда.

Сурия янги урушга тайёр эмас!

Дунё Суриянинг янги ҳукуматидан қўрқмаслиги керак, деди "Ҳайъат Таҳрир аш-Шом" етакчиси Жўлоний Sky News телеканалига берган интервьюсида.

Ўзбекистонда Россия билан виза тартибини жорий этиш таклиф қилинди

«Миллий тикланиш» партияси етакчиси Алишер Қодиров Россия ва Ўзбекистон ўртасида виза тартибини жорий этиш ғоясини қўллаб-қувватлади.

Қозоғистонда куйдирги сабабли карантин жорий этилди

Вазир ветеринария назорати чоралари кучайтирилганини ҳам таъкидлади

Ислом ҳамкорлик ташкилоти: Биз бу ҳолатни кескин қоралаймиз!..

Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) Исроилнинг Сурияга қарашли ҳудудларни ишғол қилгани ва инфратузилма объектларига зарбалар берганини кескин қоралади.

Исроил армияси Дамашқдан 25 км узоқликда жойлашди

8 декабрь куни исроил хавфсизликни таъминлаш баҳонасида исроил-Сурия чегарасидаги буфер зонани қўлга киритиш бўйича операцияни эълон қилди. Лекин буфер зона билан чекланмай Сурия томон кириб бормоқда.

Путин КХШТдаги иттифоқчиларини 9 май парадига ҳозирданоқ таклиф қилди

Россия президенти Владимир Путин ҳали қишнинг биринчи ойи тугамасидан, 9 май куни бўлиб ўтадиган парадга КХШТдаги иттифоқчиларни таклиф қилди.

«АҚШ ҳамкорлари» Россиядан «ярим йўлда тўхтамасликни» сўради

Вашингтоннинг обрўси пасаймоқда, АҚШнинг Осиё, Африка ва Лотин Америкасидаги кўплаб шериклари Россиядан Украинада «ярим йўлда тўхтамасликни» сўраяпти.

Туркияда иккита ҳарбий вертолёт тўқнашди

Расмий маълумотларга кўра, ҳодиса Туркия ҳарбий-ҳаво кучларининг навбатдаги машғулотлари доирасидаги маневрларни машқ қилиш фонида содир бўлган.

Тошкент вилоятида ош маркази ва дўкон ёниб кетди

Хабарга асосан, 16 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 03:54 да ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғин соат 05:10 да ўраб олинган

«Тилла айфон» тақдим этилди, нархи...

Қимматбаҳо ашёлардан смартфонлар ва бошқа енгил қурилмаларни ишлаб чиқаришга ихтисослашган Caviar компанияси (Россия) олтин қопқоқли шаҳона iPhone смартфонини тақдим этди.

«Абу Валид» лақаби билан видео тарқатаётган шахс қидирувга берилди

Айни вақтда «Абу Валид» лақаби билан интернетга видео тасвирлар жойлаб бораётган Нуриддинов Худоёр Бахтиёр ўғлига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қидирув эълон қилинган. Бу ҳақда ИИВ хабар берди.

Мухолифат етакчиси: «Сурия Эрон амбициялари полигони ва жаҳондаги етакчи ёвузлик манбаи эди»

Бир пайтлар «Эрон амбициялари учун синов майдони» бўлган Сурия ҳозир «тозаланмоқда».

Лукашенко меҳрибон

Беларус президенти Александр Лукашенко сиёсий айбловлар билан судланган 29 маҳбусни қамоқдан озод қилишни буюрди.

Путин: «Ҳеч ким Россияни забт эта олмайди»

Россия президенти Владимир Путин «ҳақиқат Россия томонида», «ҳеч ким уни мағлуб эта олмайди ёки синдира олмайди» деб ишонади.

Трамп Си Цзиньпин билан суҳбатини эълон қилди

Трамп Сидан Тайванга бостириб кирмасликни талаб қилганми?

Роналдуга ўхшамоқчи бўлган фаластинлик бола Исроил томонидан ўлдирилди

Исроил аскарлари Ҳеброн яқинидаги ўрмонда ўйнаб юрган 14 ёшли Нажи ал-Баба ва унинг дўстларига қарата ўт очди.

Босқинчилар Байт Лаҳия, Хон Юнис, Рафаҳ, Нусейрат ва Жабалия лагерларига ҳужум қилди. Кун давомида 44 киши ҳалок бўлди

Босқинчилар Индонезия касалхонасига ҳужум қилиб, 6 нафар беморни яралади.