Россия Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи Валерий Герасимов ўтган ҳафта АҚШ штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси раиси, генерал Чарлз Браунга қўнғироқ қилди.
ABC телеканали хабарига кўра, Герасимов 27 ноябрь куни Браунга қўнғироқ қилиб, Ўртаер денгизида Россия ҳарбий кемаларидан гипертовушли ракеталарнинг яқин орада синовдан ўтказилиши ҳақида огоҳлантирган. У Америка кемаларини хавфсиз масофага чекинишга таклиф қилди. 3 декабрь куни Россия Мудофаа вазирлиги Ўрта эр денгизи шарқий қисмида бўлиб ўтган ушбу синовни оммавий равишда эълон қилди.
«New York Times» газетасининг ёзишича, Герасимов америкалик ҳамкасбига Кремль Орешник деб атайдиган янги ракетанинг синови Байден маъмурияти Украинага тан олинган Россия ҳудудидаги нишонларда ATACMSдан фойдаланишга рухсат беришдан анча олдин режалаштирилганини айтган. Путин ракета зарбасини Россия ҳудудига биринчи ATACMS ҳужумига жавоб сифатида тақдим этган.
Қозоғистон Хитойдан Европага кетаётган 20 та юк машинасининг Россия чегарасида божхона блокадаси билан боғлиқ вазият туфайли РФга дипломатик нота юборди.
Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 22 ноябрдаги ҳукмига мувофиқ К. Дусов (1984 йилда Самарқанд вилоятида туғилган) Жиноят кодексининг 140-моддаси (ҳақорат қилиш) 3-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 1 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган эди.
Бундан олдин бир неча йил давомида Марказий разведка бошқармаси вирус табиий равишда ҳайвонлардан одамларга ўтганми ёки лабораториядан сизиб чиққанми ёки йўқлигини билиш учун етарли маълумотга эга эмаслигини айтган.