Қурилиш натижасида атмосфера ҳавоси ифлосланишига сабаб бўлган мансабдор шахсларни жавобгарликка тортиш таклиф этилмоқда

A A A
Қурилиш натижасида атмосфера ҳавоси ифлосланишига сабаб бўлган мансабдор шахсларни жавобгарликка тортиш таклиф этилмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан киритилган "Қурилишда чанг ва қум заррачаларининг ҳавога кўтарилишини бартараф этиш чоралари белгиланиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимчалар киритиш ҳақида"ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди ва биринчи ўқишда қабул қилинди.

Таъкидлаш жоизки, сўнгги йилларда юртимизда экологик хавфсизликни таъминлаш, инсонлар соғлиғига зарарли таъсирларнинг олдини олиш, санитария ва экологик ҳолат сифатини ошириш учун қулай шароитлар яратиш бўйича комплекс чора-тадбирлар изчил амалга оширилмоқда.

Бироқ бугунги кунда республикамиз шаҳарларида чанг кўтарилиши ҳолатлари тез-тез учраб (бир йилда ўртача 50–80 кун), ҳаво таркибида майда дисперс заррачалар белгиланган нормадан (йиллик 5 мкг/м.куб) ўртача 10 баробар юқори даражани ташкил этмоқда, бу эса аҳолининг турмуш тарзи, ҳаёти ва соғлиғига салбий таъсир қилмоқда. Ушбу салбий ҳолатнинг юзага келишига республикада қурилиш обектлари сони ортиши оқибатида уларнинг майдонларидан чанг ва қум заррачаларининг шамол орқали ҳавога кўтарилиши ҳам сабаб бўлмоқда.

Сўнгги уч йилда қурилиш обектлари сони 3 баробар ошиб, 2023-йил якунига кўра 35,2 мингтани ташкил этган (2022-йилда – 32 мингта, 2021-йилда – 31 мингта обект рўйхатдан ўтган). Ҳисоб-китобларга кўра, 500 кв.м.лик очиқ қурилиш майдонидан йилига ўртача 50 тонна чанг ва қум ҳавога кўтарилади.

Қонунчиликда атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш талаблари ва шаҳарсозлик қоидалари доирасида айнан қурилишда чангни ҳавога кўтарилишига йўл қўйганлик учун аниқ жавобгарлик назарда тутилмаган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йилги Давлат дастури бўйича Фармонига асосан, қурилиш майдонида, унга кириб-чиқиш йўлларида чанг ва қум заррачаларининг ҳавога кўтарилишини бартараф этиш бўйича мажбурий талаблар (чангни бостириш учун осма ёмғирлатгич ва сув пуркагичлардан фойдаланиш) шаҳарсозлик қоидаларига киритилди. Шу сабабли қурилишдаги атмосфера ҳавоси билан боғлиқ талабларни бузганлик учун жавобгарликни белгилаш орқали чанг-тўзонга бефарқ бўлмаслик бўйича пудратчиларнинг масъулиятини ошириш зарурати пайдо бўлмоқда.

Янги қонун лойиҳасини ишлаб чиқишда етакчи хорижий давлатлар тажрибаси ўрганилди. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга янги 85(1)-модда орқали "Қурилиш майдонларида атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш талабларига риоя қилмаслик" ҳуқуқбузарлиги киритилиб, мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида (3 миллион 750 минг сўм), жазо қўлланилганидан кейин 1 йил давомида такрор содир этилса, мансабдор шахсларга БҲМнинг 50 баравари (18 миллион 750 минг сўм) миқдорида жарима белгиланмоқда.

Маълумот учун, Қозоғистонда мазкур ҳуқуқбузарлик учун тадбиркорларга – 8 200 долларгача, Беларусда юридик шахсларга – 2 440 долларгача жарима белгиланган. Россияда эса 208 долларгача жарима ёки 90 кунгача фаолиятни тўхтатиб қўйиш жазоси назарда тутилган (2007-йилда киритилган ўзгартиришга мувофиқ).

Янги қонун лойиҳаси доирасида киритилган ўзгартиришлар натижасида:

— қурилиш майдонларида ваколатли органларни хабардор қилиш ёки келишув асосида махсус ўлчов асбоб-ускуналари орқали ҳавонинг чанг ва қум заррачалари билан ифлосланиши белгиланган нормативларга асосан аниқланади;

— экологик назоратни амалга ошириш даврида қурилишда чанг ва қум заррачаларининг ҳавога кўтарилишини тўхтатиш бўйича тезкор чоралар кўрилади;

— қурилиш ва пудратчи ташкилотлар томонидан чанг ва қум заррачаларининг атмосферага кўтарилишига йўл қўйилмайди;

— атроф-муҳитни ифлослантирувчи фаолиятлар бўйича давлат экологик назорат самарадорлиги ва қамрови ошишига эришилиб, буларнинг натижасида салбий оқибатлар келиб чиқишининг олди олинади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Кеча Ўзбекистонда энг иссиқ ҳарорат рекорди янгиланди!

Бу хақда Ўзгидромет хабар бермоқда.

Россия санкциялар билан таҳдид қилмоқда: нишонда Ўзбекистон ҳам бор!

Кремль мазкур давлатларда рус тилининг мақомини пасайтирувчи қонунлар қабул қилинаётганидан норозилик билдирган

"Манчестер Сити" раҳбарияти: Бу икки ҳимоячи клубда қолади

"Манчестер Сити" раҳбарияти жамоада икки ҳимоячини олиб қолиш ниятида.

Элдор Шомуродовнинг янги жамоаси маълум. У Италиядан кетмоқда

"Рома" ҳужумчиси Элдор Шомуродов Италиянинг "Кремонезе" клубига ўтиши ҳақида хабар тарқалганди.

Жаҳонгир Ортиқхўжаев Анталяда 550 млн долларлик лойиҳа бошлагани маълум қилинмоқда

Ўзбек тадбиркори Жаҳонгир Ортиқхўжаев Туркияда 550 млн долларлик йирик инвестиция лойиҳасини амалга оширмоқда. Бу лойиҳа икки давлат ўртасидаги иқтисодий ва маданий алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Ортиқхўжаевнинг фикрича, Ўзбекистон ва Туркия тадбиркорлари ўртасида ишонч ва дўстлик алоқалари юқори.

Ламин Ямал: "Бутун дунё тайёрлансин"

«Барселона» ҳужумчиси Ламин Ямал футболдаги келажаги ҳақида гапирди. Испаниялик футболчи 5 йил ичида бутун дунёни тайёрланишга чақирди.

Миллий терма жамоамиз дарвозабони Ўткир Юсуповнинг Эрон клубидаги келажаги нима бўлади?

Бу ҳақда Uzbekistan Legionaries хабар берди.

Кеча Тошкентда рекорд даражадаги иссиқ ҳаво қайд этилди

2025 йил 4 июль куни Тошкент шаҳрида ҳарорат +43,5°C га етди.

Қатор давлатлар миллий ўзликка қайтиш мақсадида номини ўзгартирди

Асрлар давомида давлатлар номлари тарихий воқеалар, маданий хусусиятлар ва миллий идентичлик таъсирида шаклланган. Бироқ турли даврларда кўплаб мамлакатлар расмий номини ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилган — бу халқаро ҳужжатлар, музокаралар ва идентификацияда муайян қийинчиликларни келтириб чиқаришига қарамасдан.

Ўзбекистон терма жамоаси вингери яна юртимизга қайтмоқда

Ҳозирда БААнинг "Ал-Ваҳда" клубига тегишли бўлган Ўзбекистон терма жамоаси вингери Ҳожимат Эркинов яна юртимизга қайтиши кутилмоқда.

Маҳмуд Мурадов чехиялик моделнинг қўлини сўради

Ўзбекистонлик собиқ UFC жангчиси иккинчи маротаба уйланиш арафасида.

Тошкентда андижонлик "доставкачи" йигитни зўрлаган 2 нафар аёл қамалди

31 ёшли С.А. пиццани олиб қўлига доставкачига пул тутқақазади ва уйга таклиф қилади.

Аёлларнинг пенсия ёши яна 6 ойга оширилди

Низом 1 июлдан кучга кирди

Ўзбекистонлик яна бир футболчи "Манчестер Сити"га ўтиши мумкин

Бу ҳақда Отабек Умаров айтиб ўтди.

Сречко Катанец: "Жаҳон чемпионатида терма жамоадан ҳеч нима кутманглар"

Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.

Мирзабек Холмедов янги лавозимга тайинланди

Бу ҳақда Маданият вазирлиги хабар берди.

Россия Украинага уруш очганидан буён энг йирик зарбаларни берди

Ўтган тунда Россия Украинага бостириб кирганидан буён энг йирик зарбаларни берди.

Урганчда 2 нафар вояга етмаган қиз 7 қаватли уйнинг томидан ўзини ташлаб ҳалок бўлди

Ҳолат юзасидан Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов маълумот берди.

Трамп Путинни Москвага бомба ташлаш билан таҳдид қилганини айтди

АҚШнинг президенти Дональд Трамп 2024 йилдаги ҳомийлар йиғилишида сўзлаб, Россия президенти Владимир Путинни Украинага ҳужум қилмаслик учун Москвага бомба ташлаш билан таҳдид қилганини маълум қилди.

Гвардиола: "Бизни фалокат кутмоқда"

"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола тез орада футболда КЖЧ туфайли фалокат юз беришини айтди.

БМТ: Ғазода 50 минг ҳомиладор ва эмизикли аёл бир неча кундан буён овқатсиз қолган

БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА) маълум қилишича, Ғаза секторида тахминан 50 минг ҳомиладор ва эмизикли аёл бир неча кундан бери овқатга етиб бормай, жуда оғир шароитда яшамоқда.

Қозоғистонда 1 миллионга яқин сайғоқни отишга қарор қилишди

Қозоғистон ҳукумати Қизил китобга киритилган, аммо эндиликда кўпайиб кетган «сайғоқлар сонини мувофиқлаштириш»га қарор қилди.

Россия транспорт вазирининг ўз жонига қасд қилиши қурилишдаги коррупция билан боғлиқ — ОАВ

Россия президенти Владимир Путин Роман Старовойтни транспорт вазири лавозимидан озод қилгач, у ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Фожиага нима сабаб бўлган?

Ғазода Исроил ҳужумлари оқибатида 15 нафар фаластинлик ҳалок бўлди

Исроил томонидан қўзғатилган гуманитар инқироз, Ғазога нисбатан кучайтирилган блокада ва инсонпарвар ёрдамларнинг киришини тўсиш билан янада оғирлашмоқда.

2023 йил 7 октябридан буён Ғазо ва Ғарбий соҳилда 17 мингдан ортиқ фаластинилик ўқувчи ҳалок бўлди — Фаластин таълим вазирлиги

Фаластин Миллий маориф ва олий таълим вазирлигининг маълумотига кўра, 2023 йил 7 октябридан буён — Исроилнинг Ғазо секторига қарши ҳарбий амалиётлари бошланганидан бери — Ғазо ва ишғол этилган Ғарбий соҳилда 17 315 нафар ўқувчи ҳалок бўлган, яна 27 191 нафар ўқувчи яраланган.

NYT: Техасдаги сув тошқини қурбонлари сони 104 нафарга етди

Техасда кучли ёмғир ва Гвадалупе дарёсининг тошиб кетиши оқибатида юзага келган сув тошқини оқибатида камида 104 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди.

Бугун лавозимидан озод қилинган Россия транспорт вазири Роман Старовойт вафот этди

Маълумотларга кўра, Роман Старовойт Москва яқинидаги Одинцово шаҳридаги шахсий уйида ўлик ҳолда топилган.

Исроилнинг Ғазога ҳаво ҳужумлари оқибатида 10 фаластинлик ҳалок бўлди, улар орасида чақалоқ ҳам бор

Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.

Қорасарой кўчасида контейнер ёниб кетди

Айтилган манзилда ёнғин навбатчиликда турган ёнғин қутқарув экипажлари томонидан зудлик билан соат 11:32 да ўчирилди.

Россиянинг Украинага навбатдаги зарбалари камида уч кишининг ҳаётига зомин бўлди

Украина расмийлари маълумотларига кўра, Одессада дрон зарбаси оқибатида янги қурилган бинодаги қўриқчи ҳалок бўлган

Исроил ҳарбийлари Яманга зарба берди

Исроил мудофаа вазири Исраэл Кац ҳусийларга қарашли портлар ва электр станциясига ҳарбий-ҳаво кучлари томонидан ҳужум қилинганини тасдиқлади

Эронда Исроил разведкаси билан алоқадор агент қўлга олинди

Бу ҳақда FARS агентлиги Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (IRGC) матбуот хизматининг маълумотига таяниб хабар берди.

Ғазода ўт очишни тўхтатиш бўйича музокараларнинг биринчи босқичи самарасиз тугади

Бу ҳақда Sky News Arabia телеканали "Report" хабарига таянган ҳолда маълум қилди.

Таиландда пушти темиратки касаллиги тарқалмоқда

Қайд этилишича, ушбу касаллик кўпинча болалар ва ёшларда кузатилади — бу танада «она» деб аталадиган катта доғнинг пайдо бўлиши билан бошланади

Масжид қурилиши баҳонасида одамлардан пул олганлар ушланди

Кўрилган чора-тадбирлар натижасида ушбу фуқароларнинг шахси аниқланган

Покистонда кўп қаватли бино қулаб тушди, қурбонлар бор

Маҳаллий ОАВ хабарларига кўра, саккизга яқин фуқаро вайроналар остида қолган бўлиши мумкин.

Бўстонлиқдаги адирликда ёнғин 2 соатда қуршаб олинди

Ёнғин ҳудуди кенгайишига йўл қўймаслик учун «Бурчмулла» ўрмон хўжалигидан ҳам ёнғин ўчириш ишларига ходимлар жалб қилинган.

Суриянинг Латакия ҳудудида кучли ўрмон ёнғинлари авж олмоқда — ОАВ

Олов тез тарқалаётгани сабабли 20 дан ортиқ шаҳар ва қишлоқлар аҳолиси эвакуация қилинди.

Британияда COVIDнинг янги штамми Stratus тарқалмоқда

The Independent нашри ёзишича, Буюк Британияда COVID-19'нинг янги штамми — Stratus кенг тарқалмоқда.

Дрон ҳужумлари туфайли Пулково ва Шереметево аэропортларида 200 дан ортиқ рейс кечиктирилди

Пулково аэропортида эса 100 дан ортиқ рейс кечиктирилган ва 30 дан ортиқ рейс бекор қилинган. Бунинг оқибатида аэропортларда йўловчилар тўпланиб қолган.