Ислом ҳамкорлик ташкилоти: Биз бу ҳолатни кескин қоралаймиз!..

Ислом ҳамкорлик ташкилоти: Биз бу ҳолатни кескин қоралаймиз!..

Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) Исроилнинг Сурияга қарашли ҳудудларни ишғол қилгани ва инфратузилма объектларига зарбалар берганини кескин қоралади.

Жорий йил 8 декабрь куни Сурияда Башар Асад ҳокимияти қулаб, ўзи Москвага қочганидан кейин Исроил қўшини Жўлон тепалигидаги қуролсизлантирилган зонани кесиб ўтиб Сурия ҳудудига бостириб кирди. Стратегик аҳамиятга эга Аш-Шайх тоғини эгаллади ва Қунейтра музофотидаги қишлоқларда коммендантлик соати жорий қилди.

ИҲТга кўра, Исроил бу ҳаракатлари билан БМТ резолюциялари ва халқаро ҳуқуқни жиддий равишда бузди.

Таъкидланишича, Суриянинг суверенитети ва ҳудудий яхлитлиги ҳурмат қилиниши ва барқарорлик сақланиши лозим.

«ИҲТ бош котибияти Сурия халқини қўллаб-қувватлайди ва унинг сиёсий танловини ҳурмат қилади. Биз мамлакатдаги барча сиёсий партияларни Сурия халқи манфаатларини ҳимоя қилиш борасида масъулиятни тан олишга чақирамиз. Сиёсий партияларни ҳукуматнинг ўтиш даври тинч ва хавфсиз шароитда, Сурия Араб Республикасининг ҳудудий яхлитлиги ва институтлари фаолияти кафолатланган тарзда кечишига даъват этамиз», – дейилади халқаро ташкилот баёнотида.

ИҲТ 1,7 миллиард аҳоли яшайдиган 57 та давлатни бирлаштирган дунёдаги энг йирик халқаро тузилмалардан биридир. Ўзбекистон мазкур халқаро ташкилотга 1996 йилда аъзо бўлган.

Аввал хабар берганимиздек, Дамашқда Асад ҳокимияти қулаши билан Исроил армияси Жўлон тепалиги оша Сурияга ҳудудига кирди.

Исроил Сурияга қарашли Жўлон тепалигини 1967 йили Олти кунлик уруш якунида босиб олган. 1974 йили Сурия ва Исроил ўртасида ҳарбий кучларни ажратишга доир битим имзоланиб, 400 квадрат км ҳудудда буфер зона ташкил этилган.

Асад режими қулаши ортидан Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу Сурия билан 1974 йилда имзоланган битим ҳам ўз кучини йўқотганини иддао қилган ва ўз ҳарбийларига Сурия билан чегара ҳудуди ва уни назорат қилувчи позицияларни эгаллашни буюрган.

Исроил сўнгги кунларда Сурия бўйлаб авиазарбалар ҳам бермоқда.

Сурияда инсон ҳуқуқларини кузатиш маркази (SOHR) хабарига кўра, яҳудий армияси сўнгги 48 соат ичида Сурия ҳарбий салоҳиятини йўқ қилиш учун 250 га яқин авиазарба йўллаган. Ҳужумлар оқибатида Суриянинг турли музофотларидаги аэродромлар, тадқиқот марказлари, разведка, божхона ва радиоэлектроника бошқарув идоралари вайрон қилинган, қурол-яроғ омборлари, радар ва алоқа воситалари йўқ қилинган.

Тель-Авив иддаосича, ҳарбий объектлар ва қуроллар «мухолиф кучлар қўлига тушиши ва Исроилга таҳдид уйғотиши мумкин».

Таҳлилчилар эса Исроил вазиятдан фойдаланиб Сурияни янада заифлаштиришга уринмоқда деб ҳисоблайди.

Исроил ҳаво ҳужумлари орқали Сурия флотини ҳам яксон қилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Актриса Феруза Норматова кибербуллингга учради

Бунақасига биринчи марта дуч келишим. Қип-қизил кибербуллинг, мен ҳатто маниакал кибербуллинг деган бўлардим.

Руслар митингга чиқди

"Бироқ биз доимо: "Сизлар учун пул йўқ", деган гапни эшитамиз".

Олимлар ядро қишидан омон чиқа оладиган бешта давлатни санаб ўтишди

Тадқиқотчиларнинг фикрича, Австралия, Янги Зеландия, Исландия, Вануату ва Соломон ороллари аҳолиси омон қолиши мумкин.

Роналду жаҳон рекордини ўрнатди

39 ёшли Криштиану Роналду ажойиб натижаларни кўрсатмоқда.

Москва Украина учун тинчлик шартларини эълон қилди

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Украинадаги можарони фақат қонуний кучга эга бўлган келишувлар тузилиши билан ҳал қилиш мумкинлигини айтди.

Долларнинг янги қиймати эълон қилинди​​​​​​​

АҚШ доллари курси 8,09 сўмга ошиб, 12 975,09 сўм этиб белгиланди.

Буюк Британияда қизил огоҳлантириш эълон қилинди

Шунингдек, жароҳат ва ўлим хавфи туфайли бир қатор сариқ огоҳлантиришлар берилди.

"Мен қайтиб келганимда, қизим мени таний олмади. У ҳайратда қолди, чунки у она деб аташ мумкин бўлган кимсани топганди"

Озод этилган фаластинлик журналист Исроил қамоқхонасидаги ҳибсни сўзлаб берди.

Европа Украинадаги можаро тугаганидан кейин янги таҳдидни башорат қилди

Бу ҳақда Реутерс хабар бермоқда .

Қозоғистон Россияга дипломатик нота йўллади

Қозоғистон Хитойдан Европага кетаётган 20 та юк машинасининг Россия чегарасида божхона блокадаси билан боғлиқ вазият туфайли РФга дипломатик нота юборди.

Қодиров Ўзбекистон раҳбариятини "уйғониш қўнғироғи"дан огоҳлантирди

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Ўзбекистон раҳбариятини Ғарб оммавий ахборот воситалари кўмагидаги “уйғониш қўнғироғи” ҳақида огоҳлантирди.

Учинчи жаҳон уруши айнан қаерда бошланиши айтилди

Кремл бир неча бор рус диаспорасини ҳимоя қилиш баҳонасида ҳарбий ҳаракатларни бошлаган. Грузия, Молдова ва Украинада шундай бўлган.

13—17 январь кунлари кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

“Ўзгидромет” 13—17 январь кунларига об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

Озарбайжон жавоб қайтарди

Озарбайжон Ҳаво Йўллари бу ҳаракат ҳалокат бўйича терговнинг дастлабки натижаларига жавоб бўлганини айтди.

Роналду ва Мессидан ҳам 12 баравар бойроқ футболчи ҳақида эшитганмисиз?

Лионел Месси ва Криштиану Роналду катта бойлик тўплаган бўлса-да, иккаласининг ҳам бойлиги бу футболчиникига яқин ҳам келолмайди.

Тезкор! Ўзбекистонда 1 апрелдан газ нархи ҳам ошади

Ноябрдан февралгача давом этувчи иситиш мавсумида аҳолига етказиб бериладиган табиий газнинг бир кубометри нархи газ истеъмоли: • 500 куб метргача бўлганда 650 сўмдан 1000 сўмгача ошади

Путин Трампга қандай таъсир ўтказишни билади

У Трамп билан қандай муомала қилишни билади. Ва менимча, бу Украина учун жуда хавфли вазият

Кабул Дўсовнинг жазоси оғирлаштирилди: у озодликдан маҳрум қилинди

Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 22 ноябрдаги ҳукмига мувофиқ К. Дусов (1984 йилда Самарқанд вилоятида туғилган) Жиноят кодексининг 140-моддаси (ҳақорат қилиш) 3-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 1 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган эди.

Россия давлат телевидениеси бошловчиси Москванинг Лондонни сув остида қолдиришини ваъда қилди

Россия давлат телевидениеси бошловчиси ва президент Владимир Путиннинг иттифоқчиси давлат телевидениесида Буюк Британияга хавфли огоҳлантириш берди.

Шимолий Кореялик аскар қурол таҳдиди остида ҳам колбасасини топширишдан бош тортди

Володимир Зеленскийнинг айтишича, Курскда пиёда аскарлик вазифасини бажараётган Пхенян аскарлари "шубҳасиз, яна кўпроқ" асирга олинади.

Хитойнинг Шэньян шаҳридаги озиқ-овқат бозорида портлаш юз берди — маҳаллий ОАВ

Қурбонлар сони ортиши мумкинлиги айтилмоқда.

Сурхондарёда Тико уриб юборган пиёда вафот этди

Оқибатда пиёда оғир тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида вафот этган.

АҚШ марказий разведка бошқармаси CОВИД-19 вируси Ухан лабораториясидан сизиб чиққан деган версияни афзал кўради

Бундан олдин бир неча йил давомида Марказий разведка бошқармаси вирус табиий равишда ҳайвонлардан одамларга ўтганми ёки лабораториядан сизиб чиққанми ёки йўқлигини билиш учун етарли маълумотга эга эмаслигини айтган.

Қирғизистонда масжидда ёнғин чиқди

Текширув давомида ёнғин электр иситгичининг қисқа туташуви сабабли келиб чиққани аниқланган. Ёнғин масжиднинг ошхона қисмида юзага келган

КХДР сув ости стратегик қанотли ракета синовини ўтказди

Пхенян “урушнинг олдини олувчи воситаларни” яхшилашда давом этади.

Ҳакан Фидан: Туркия, Сурия ва Ироқ террорчиларни биргаликда йўқ қилишлари керак

Туркия, Сурия ва Ироқ террорчиларни биргаликда йўқ қилишлари керак.

Лукашенко: Ғарбдаги экстремистлар Беларусга киришга тайёрланмоқда

Ғарб экстремистлари 2030-йилгача Беларусга бостириб киришга ҳозирлик кўрмоқда.

Сингапур “3-жаҳон уруши” ҳақида огоҳлантирди

Сингапур бош вазири АҚШ ва Хитой дунёнинг қолган қисмини тараф олишга мажбурласа, “3-жаҳон уруши” ҳақида огоҳлантирди.

7 октябрда ҲАМАС биринчи ҳужум қилмаганда, Исроил ҳужум қилмоқчи эди

Ал-Қассом Бригадалари Ҳарбий Кенгаши аъзоси Иззиддин Ал-Ҳаддод Жазира телеканалининг “The Hidden More” ҳужжатли филмида 7-октябр воқеалари ҳақида қизиқарли баёнотлар берди.

Ғазо аҳолиси уйларини қайта тикламоқда

Ғазоликлар аллақачон ўз уй ва маҳаллаларини қайта тиклашга киришишган.

Қўқонда талаба қиз ўзини 3-қаватдан ташлаб юборди

Прокуратура суриштирув натижаларига кўра, мазкур ҳолат шахсий муаммолар сабабли содир бўлгани аниқланган ва жиноят иши қўзғатиш рад этилган.

Нигериядан Вашингтонга учаётган самолёт фавқулодда қўнди

Самолёти бортида 245 нафар йўловчи, 8 нафар борт кузатувчиси ва 3 нафар экипаж аъзоси бўлган.

АҚШда ижтимоий тармоқ орқали Трампни ўлдириш билан таҳдид қилган шахс қўлга олинди

Бу ҳақда Lenta.ru ҳабар берди.

Марказий разведка бошқармаси Вухандаги лабораториядан COVID-19 вируси сизиб чиққанини эълон қилди

Бу ҳақда The New York Times хабар берди .

Берлинда юз мингга яқин одам АфДга қарши намойишга чиқди

Бу ҳақда Билд хабар бермоқда .

Трамп АҚШнинг кенгайишига рухсат берди

Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда .

Ҳиндистон дунёдаги энг катта дата-марказни қуришни бошлади

Ҳиндистон жаҳонда дата-марказлар бўйича етакчи бўлишга ҳозирланмоқда, дейилади Bloomberg хабарида.

Трампнинг Ferrari автомобили кимошди савдосига қўйилди

АҚШда Доналд Трампга қарашли бўлган Ferrari F430 Coupe икки ўринли автомобили 16 февралдан 9 мартга қадар давом этадиган кимошди савдосига қўйилди.

Бой инсонлар учун «қиёмат бункери» қурилади

АҚШда учинчи жаҳон уруши чиққан тақдирда «элита яшириши» учун «қиёмат бункери» қурилади.

Йил охиригача Путин пулсиз қолади

Путин ишлаб чиқариш иқтисодиётини каннибализация қилмоқда.