11 декабрь куни Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 6-тур учрашувлари бўлиб ўтди, натижада Европанинг асосий турниридан муддатидан олдин чиқиб кетган яна икки жамоа аниқланди.
Шу тариқа, Мадриднинг «Атлетико»сига мағлуб бўлган Словакиянинг «Слован» жамоаси олти ўйиндан сўнг бирорта ҳам очко тўплай олмади ва 35-ўринни эгаллаб, ҳатто кучли 24-ўринга кириш учун математик имкониятини ҳам йўқотди. Бундан ташқари, «Штутгарт» билан ўйинда (1:5) йирик мағлубиятга учраган Швейцария «Янг Бойз» клуби ҳам Чемпионлар лигасининг плей-офф босқичига чиқа олмайди. Швейцария жамоаси қўшимча кўрсаткичлар бўйича «Слован»дан ортда қолган охирги, 36-ўринни эгаллаб турибди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «РБ Лейпциг» турнирнинг янги формати бўйича Чемпионлар лигасидан чиқиб кетган биринчи жамоа бўлганди.
Россия Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи Валерий Герасимов ўтган ҳафта АҚШ штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси раиси, генерал Чарлз Браунга қўнғироқ қилди.
Бошланган ҳафтада кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди. Ушбу ҳафтанинг бошида Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради.
«Bulgartransgaz келишувдаги мажбуриятларини қатъий бажаришни давом этади ва хизмат ҳақи тўланмаса, табиий газ транзитига йўл қўймайди», — дейди мамлакат энергетика вазири Владимир Малинов.
Суриядаги фуқаролар уруши давомида шафқатсизлиги ва мухолифатга қарши кураши билан машҳур бўлган Башар Асаднинг амакиваччаси ва Миллий мудофаа кучларига раҳбарлик қилган Сулаймон Асад мухолифат томонидан осиб ўлдирилди.
«Мигрант Сервис» платформаси директори Андрей Кладов 2025 йилда Россияда қайси соҳаларда мигрантларнинг хизматига талаб энг юқори бўлишини маълум қилди.
Айни вақтда «Абу Валид» лақаби билан интернетга видео тасвирлар жойлаб бораётган Нуриддинов Худоёр Бахтиёр ўғлига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қидирув эълон қилинган. Бу ҳақда ИИВ хабар берди.