Франция президенти Эммануэл Макрон ва Польша бош вазири Дональд Туск Украинага тинчликпарвар кучларни юбориш масаласини муҳокама қилишни режалаштирмоқда. Миссиядан кўзланган мақсад Украинада урушдан кейин барқарорликни таъминлашдан иборат.
Нашр қайд этади: Париж ва Варшава хорижий қўшинлар иштирокида 40 минг кишилик тинчликпарвар миссиясини яратиш масаласини муҳокама қилмоқда. Бироқ, Польша расмийлари ташаббуснинг муваффақиятига унчалик ишонмаяпти. Варшава бундай операциялар НАТО ёки БМТ каби халқаро ташкилотлар томонидан мувофиқлаштирилиши ва икки томонлама форматда ҳал қилинмаслиги кераклигини таъкидлайди.
Полшанинг юқори мартабали амалдорларидан бири Politico нашрига берган интервьюсида «Украинага Полша қўшинларини юбориш фақат НАТО доирасида мантиқий» деди.
Тинчликпарварлик миссияси ташаббускори Франция президенти Эммануэл Макрон эди. Шу йилнинг февраль ойида у уруш авжига чиққан пайтда Украинага ҳарбий инструкторлар юборишни таклиф қилган.
Россия Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи Валерий Герасимов ўтган ҳафта АҚШ штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси раиси, генерал Чарлз Браунга қўнғироқ қилди.
Бошланган ҳафтада кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди. Ушбу ҳафтанинг бошида Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради.
Суриядаги фуқаролар уруши давомида шафқатсизлиги ва мухолифатга қарши кураши билан машҳур бўлган Башар Асаднинг амакиваччаси ва Миллий мудофаа кучларига раҳбарлик қилган Сулаймон Асад мухолифат томонидан осиб ўлдирилди.
Ташкилот конгрессида 2030 йилги мундиал бир вақтнинг ўзида олти мамлакат - Марокаш, Испания, Португалия, Аргентина, Уругвай ва Парагвайда ўтиши белгиланди.
Бир кун аввал Сурия мухолифати Дамашқ ва унинг атрофида «пойтахтнинг марказий маҳаллаларида оммавий талон-торож қилишни тўхтатиш» мақсадида жорий қилган комендантлик соати бекор қилинди.
Айни вақтда «Абу Валид» лақаби билан интернетга видео тасвирлар жойлаб бораётган Нуриддинов Худоёр Бахтиёр ўғлига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қидирув эълон қилинган. Бу ҳақда ИИВ хабар берди.