Ўрта муддатли нархлар барқарорлигини таъминлаш мақсадидан келиб чиқиб, Марказий банк бошқаруви асосий ставкани йиллик 13,5 фоиз даражасида ўзгаришсиз сақлаб қолиш тўғрисида қарор қабул қилди.
Идора матбуот хизмати тақдим қилган пресс-релизда айтилишича, ўрта муддатли истиқболда инфляциянинг 5 фоизлик таргетигача барқарор пасайишига эришиш учун пул-кредит шароитларини етарлича қатъий даражада шаклланиши таъминлаб борилади. Бунда, иқтисодиётдаги талаб ва таклиф мутаносиблиги, инфляцион кутилмалар ва таркибий ислоҳотлар суръатларига алоҳида эътибор қаратилади.
Иқтисодиётдаги жорий юқори талаб ва нархларга оширувчи босимлар келгуси чоракларда кучайиши бўйича эҳтимоллар ва асослар юзага келган тақдирда асосий ставка ошириш томонга қайта кўриб чиқилиши мумкин.
Маълумот учун, Марказий банк бошқарувининг асосий ставкани кўриб чиқиш бўйича навбатдаги йиғилиши 2025 йил 23 январга белгиланган.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ўзбек футболчиси Абдуқодир Ҳусановни яқинда 40 млн еврога сотиб олган «Манчестер Сити» футбол клуби хўжайини, БАА вице-президенти Шайх Мансур Ол Наҳаён билан учрашди.
Машҳур россиялик актёр Гоша Кутсенконинг машинасидан бир аёлнинг кесилган жасади топилди. SHOT Телеграм-канали хабар беришича, автомобиль Москвадаги Кутузовский проспектидаги бинолардан бирининг ҳовлисида тўхтаб турган.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.
Исроил оммавий ахборот воситалари томонидан тарқатилган маълумотларга кўра, Фаластиннинг қаҳрамонлик тимсоли бўлган ҲАМАС қўлига тушган асирларнинг озод этилишида ноодатий бир ҳолат юз берди.
Трампнинг солиқларни камайтириш ва тартибга солишни бекор қилиш каби сиёсати тенгсизликни кучайтириши ва миллиардерларни, жумладан Трампнинг қайта сайланиш кампаниясининг йирик ҳомийси Илон Маскни янада бойитиши мумкинлиги танқид қилинди.
Охфамнинг маълум қилишича, кейинги ўн йилликда триллионерлар пайдо бўлиши кутилмоқда. Ҳозирда глобал бойликнинг 45 фоизи энг бой 1 фоиз аҳолининг қўлида тўпланган бўлса, инсониятнинг 44 фоизи кунига 6,85 доллардан кам маблағ билан кун кечирмоқда.
Олиб борилган тезкор суриштирув ҳаракатлари натижасида Kia Sonet’ни 2008 йилда туғилган С.М. бошқаргани, машина унинг отасига тегишли бўлганлиги аниқланган.