Қаҳвани севувчилар тез орада ўзларининг севимли ичимликлари нархининг ошишига дуч келишлари мумкин, чунки халқаро савдо бозорларида қаҳва нархи энг юқори даражага етди.
BBC хабарига кўра, 10 декабрда дунёдаги энг кўп ишлаб чиқарилган Арабиcа навининг нархи бир фунт (0,45 килограмм) учун 3,44 доллардан ошган. Бу ҳолат дунёдаги икки йирик қаҳва ишлаб чиқарувчилари - Бразилия ва Вьетнамнинг ёмон об-ҳаводан азият чекаётгани ва ичимликнинг тобора оммалашиб бораётгани билан боғлиқ.
BBC билан суҳбатлашган экспертлардан бири қаҳва брендлари жорий йилнинг ўзидаёқ нархларни ошириш ҳақида ўйлашаётганини айтди.
Tuan Loc Commodities компанияси бош директори Вин Нгуеннинг сўзларига кўра, сўнгги йилларда йирик қаҳва ишлаб чиқарувчилари мижозларни йўқотмаслик ва бозор улушини сақлаб қолиш учун нархларни кўтармаган, бироқ ҳозир вазият ўзгармоқда.
“JDE Peet, Nestle ва бошқа шунга ўхшаш брендлар хомашё нархининг кўтарилишидан қаттиқ таъсирланди”, - деди у.
Россия Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи Валерий Герасимов ўтган ҳафта АҚШ штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси раиси, генерал Чарлз Браунга қўнғироқ қилди.
Бошланган ҳафтада кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди. Ушбу ҳафтанинг бошида Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради.
Суриядаги фуқаролар уруши давомида шафқатсизлиги ва мухолифатга қарши кураши билан машҳур бўлган Башар Асаднинг амакиваччаси ва Миллий мудофаа кучларига раҳбарлик қилган Сулаймон Асад мухолифат томонидан осиб ўлдирилди.
Ташкилот конгрессида 2030 йилги мундиал бир вақтнинг ўзида олти мамлакат - Марокаш, Испания, Португалия, Аргентина, Уругвай ва Парагвайда ўтиши белгиланди.
Бир кун аввал Сурия мухолифати Дамашқ ва унинг атрофида «пойтахтнинг марказий маҳаллаларида оммавий талон-торож қилишни тўхтатиш» мақсадида жорий қилган комендантлик соати бекор қилинди.
Айни вақтда «Абу Валид» лақаби билан интернетга видео тасвирлар жойлаб бораётган Нуриддинов Худоёр Бахтиёр ўғлига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қидирув эълон қилинган. Бу ҳақда ИИВ хабар берди.