Суд ва тергов ҳаракатларини инкор қилиб келаётган Атамбаев Қўй-тош воқеалари бўйича судда иштирок этмоқчи

Суд ва тергов ҳаракатларини инкор қилиб келаётган Атамбаев Қўй-тош воқеалари бўйича судда иштирок этмоқчи

Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаев Қўй-Тошдаги воқеалар бўйича суд жараёнида иштирок этади, бу ҳақда Sputnik Қирғизистонга Атамбаевнинг адвокати маълум қилган.

Адвокат судьядан суд жараёнида Атамбаев иштирок этиши учун унинг етказилишини таъминлашни сўраган. Судья Марат Сидиков адвокатнинг илтимосномасини қаноатлантирган. Собиқ давлат раҳбари 2 октябр куни судга олиб борилади.

Атамбаев йил давомида суд ва тергов ҳаракатларини инкор қилиб, рўй бераётган воқеаларни "ҳукумат уни ҳам жалб қилмоқчи бўлаётган ўйин" дея атаб, барча саволларни жавобсиз қолдириб келаётган эди.

Атамбаевнинг фикрича, унга иммунитет берадиган собиқ президент мақомини ундан ноқонуний олиб ташлашган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!