“Спартак” футболчиси америкаликнинг бурнини синдирди

“Спартак” футболчиси америкаликнинг бурнини синдирди

Спартак жамоасида тўп сурувчи 22 ёшли Аяз Гулиев Москвада америкалик кишининг бурнини синдирди. Спортчи ва қонга беланган пиёдани полиция маҳкамасига олиб кетишди.

Воқеа 10 апрел куни эрталаб Краснопрудный кўчасининг пиёдалар йўлагида содир бўлди. Яшил чироқ ёнганда пиёдалар йўлдан ўта бошлаган, Гулиев эса тўхтамаган ва 29 ёшли америкалик таржимонни туртиб юборган. У эса жаҳл қилиб, машинанинг капотига урган. Ҳайдовчи тушиб муштлашиб кетган.

Полиция маҳкамасида футболчи кечирим сўраган ва даволанишни тўлаб беришини айтган. Америкликнинг бурни синган бўлишига қарамай, даволанишдан бош торган. Бундан ташқари у ҳеч нарсадан арзи йўқлигини айтган.

Маълумот учун айтиб ўтамизки, ўтган йилнинг охирида олган мерседес ида спортчи 200 дан зиёд йўл ҳаракати қоидасини бузган, уларнинг аксарияти ҳали тўланмаган.

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!