Spark тўсатдан йўлга чиқиб қолган 2 ёшли гўдакни уриб кетди. Болакай вафот этди

Spark тўсатдан йўлга чиқиб қолган 2 ёшли гўдакни уриб кетди. Болакай вафот этди

Тошкент шаҳар Учтепа туманида Spark машинаси 2 ёшли болани уриб кетиши оқибатида бола касалхонада вафот этди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар берди.

Маълум қилинишича, 2 июль куни соат 12.00 да Учтепа тумани Хондамир кўчасида Spark автомобили ҳайдовчиси 38 ёшли Зафар Н. пиёдани уриб юборган. ЙТҲ натижасида 2 ёшли С.Х. тан жароҳатлари олиб, шифохонада ҳаётдан кўз юмган.

ИИББнинг маълум қилишича, ЙТҲга ҳайдовчининг тўсатдан йўлга чиқиб қолган болани кўрмай қолгани сабаб бўлган, бола маҳалла ичида қаровсиз қолдирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266 моддаси 2 қисми (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) бўйича жиноий иш қўзғатилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!