New York Times газетасининг хабар беришича, тадбиркор Илон Маскга тегишли Американинг SpaceX компанияси кўп миллиард долларлик давлат шартномаларини ютиб олишга ҳаракат қилмоқда, бунга Маскнинг Оқ уйдаги роли, шунингдек, унинг ҳукумат лавозимларини эгаллаб турган иттифоқчилари ёрдам бериши мумкин. Бу ҳақда "РИА Новости ёзмоқда.
Қайд этилганидек, SpaceX ҳукумат фаолиятининг бир қатор соҳаларида кўп миллиард долларлик янги давлат шартномаларини тузишга ҳаракат қилмоқда. SpaceX молиялаштириш ҳажмининг ошиши қисман АҚШ президенти Дональд Трамп ва Маскнинг иттифоқдошлари ва ҳозирда давлат лавозимларини эгаллаб турган қўл остидагиларининг фаолияти натижаси бўлади.
SpaceX ҳозирда Федерал авиация маъмуриятидан янги ракета учириш майдончаларини қуриш ва федерал космодромлардан тез-тез учирилишига рухсат бериш бўйича камида тўртта сўровга эга. Март ойида компания сўровлардан бирини маъқуллашга яқинлашди, дея хабар беради газета, бу йил Флоридадаги ракета майдончасидан рухсат этилган Falcon 9 ракеталарини учириш сонини икки баравар ошириб, 120 тага етказди.
Мамлакат элчихонаси кўмагида Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги вакилларидан иборат Ўзбекистон делегациясининг Будапешт шаҳрига амалий ташрифи ташкил этилди.
Мутахассиснинг таъкидлашича, сўнгги пайтларда ўзбекистонликлар учун Россия бозорининг жозибадорлиги пасайган, чунки уларнинг ўз ватанида иқтисодиёт ва қурилиш соҳаси жадал ривожланмоқда.
«Ёнғин оқибатида куйиб, тан жароҳати олган ва вафот этганлар кузатилмади. Ҳозирда содир бўлган ёнғин юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда», — дейилади хабарда.
The Wall Street Journal нашрининг ёзишича, рўйхатга Австралия, Бразилия, Канада, Хитой, Ҳиндистон, Япония, Жанубий Корея, Мексика, Россия, Ветнам ва Европа Иттифоқи киради. Янги тарифлар АҚШ ташқи савдосининг муҳим қисмини ташкил этувчи мамлакатларга таъсир қилади.
Истанбулнинг Таксим майдони туристлар учун диққатга сазовор масканларга бой. Булардан бири ўзгача кўриниши ва маҳобати билан ажралиб турадиган масжиддир.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) ва 186-моддаси (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.