Соғлом одамларга ниқоб шарт эмас – БССТ

Соғлом одамларга ниқоб шарт эмас – БССТ

Соғлом одамлар ниқоб тақиши талаб этилмайди ва ниқоб ўзи COVID-19’дан ҳимояни кафолатламайди.

Бу ҳақда РИА Новости’га Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (БССТ) расмий вакили Тарик Язаревич.

“Позициямиз ўзгаргани йўқ. Соғлом одамлар ниқоб тақиш шарт эмас. Кимда касаллик аломатлари бўлса улар бошқаларни ҳимоя қилиш учун ниқоб тақишлари шарт. Шунингдек, беморларга қараётган кишилар, масалан, уйда ниқоб тақиши керак, чунки улар юқтириб олиши мумкин”, - деди у.

БССТ вакили “ниқоб ўзи вирусдан ҳимоя қилиш кафолат бўла олмайди“.

“Ниқоб бошқа чоралар билан қўлланиши керак. Муаммо шундаки, одамлар ниқоб таққанда хавфсизликка эга бўлиши ҳақида ёлғон фикрга келади. Улар қўлни ювиш каби бошқа нарсаларни унутишади. Бундан ташқари, ниқобни тўғри тақишни билмасангиз, одатдагидан кўра, юзингизга тегиш эҳтимоли кўпроқ бўлади”, - деди Язаревич.

Мутахассис таъкидлашича, дунёдаги шифокор ва тиббиёт мутахассислари, биринчи навбатда, барча зарур ҳимоя воситаларига етарли миқдорда эга бўлиши керак: ниқоблар, ҳимоя кўзойнаклари ва қўлқоплар. Бунга фақат фуқаролар томонидан бу материалларни оммавий сотиб олишни чеклаш орқали эришиш мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!