Соғлиққа салбий таъсир кўрсатувчи буюмлар

Соғлиққа салбий таъсир кўрсатувчи буюмлар

👡Баланд пошнали пойабзалларни доим кийиш юриш оёқ мушаклари, бўғимлари деформациясига сабаб бўлади. Баланд пойабзал кийишнинг таъсири кўп йиллар давом этади ва келажакда жароҳат олиш хавфини оширади. 

🥿Ясси пойабзал. Қулай ва паст пошнали пойабзал ҳам оёқ мушаклари оптимал ишлашига имкон бермайди, бу эса тизза ва бел муаммоларига олиб келиши мумкин. Шунингдек, текис пойабзал кийиш плантар фасциитнинг энг катта сабабчиси бўлиши мумкин.

💼Катта сумкалар. Каттароқ сумкаларнинг хавфи уларнинг катталигида эмас, балки биз тўлдирадиган нарсаларнинг оғирлигида. Сумка оғирлиги юришга салбий таъсир қилади, мушаклар ва бўйинга кучли босим беради.

👖Тор жинси шим асаб тугунларига бўладиган босимни кучайтиради ва  қон айланишига тўсқинлик қилади, бу эса оёқларда карахтликка, варикоз томирларининг шишишига олиб келади. Жинси терлашни кучайтиради ва бу зарарли бактериялар учун идеал шароит яратади.
 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!