Содиқ Сафоев янги муддатга Ўзбекистон регби федерацияси раислигига сайланди

Содиқ Сафоев янги муддатга Ўзбекистон регби федерацияси раислигига сайланди

Миллий олимпия қўмитасида Ўзбекистон регби федерациясининг навбатдаги ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон регби федерацияси раиси Содиқ Сафоев, Ўзбекистон спорт фахрийлари кенгаши раиси Баҳодир Махситов, Спорт ўйинлари бўйича Республика олий спорт маҳорати мактаби директори Жасур Акрамов, федерациянинг Ижроия қўмитаси, вилоятлардаги вакиллари, мураббийлар штаби ва спортчилар иштирок этган конференцияда федерациянинг ўтган даврдаги фаолияти кўриб чиқилиб, раҳбарият таркиби шакллантирилди.

2019-2023 йиллар давомида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот тингланди. Тўрт йил мобайнида эришилган ютуқлар, йўл қўйилган камчиликлар кўриб чиқилди.

Ижроия қўмитаси аъзоларининг овоз бериши натижасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев Ўзбекистон регби федерациясининг раиси этиб сайланди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг ўринбосари Алишер Норбоев федерация раисининг биринчи ўринбосари, МОҚ Бош котиби Ойбек Қосимов ҳамда Республика товар-хом ашё биржаси бошқарув раиси Зиёвуддин Бадриддинов федерация раиси ўринбосари лавозимларига сайланди.

Тадбирда федерация ижроия қўмитаси, тафтиш ҳайъати ва тартиб-интизом қўмитаси таркиби ҳам шакллантириб олинди.

Ҳисобот-сайлов йиғилиши якунида маҳоратли спортчиларни тайёрлаш, регби бўйича мамлакат терма жамоаларига зарур шарт-шароитларни яратиш, моддий-техник базани мустаҳкамлаш, халқаро ҳамкорликни ривожлантириш борасидаги ишлар таҳлил қилинди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!