Собиқ энергетика вазири ҳибсга олинади​​​​​​​

Собиқ энергетика вазири ҳибсга олинади​​​​​​​

Жазоир суди собиқ энергетика вазири Шакиб Халилни коррупцияда айблаб, 20 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди. Суд, шунингдек, собиқ вазирни ҳибсга олишга халқаро ордерни ҳам тасдиқлади. “ТАСС”нинг Жазоир матбуот хизмати ахборот агентлигига таяниб хабар беришича, Ҳалил айни пайтда хорижда.

Бундан ташқари, Жазоир суди Умар Гул ҳукуматининг собиқ аъзолари Нуриддин Бутерф, Муҳаммад Беджау ва Sonatrach давлат нефт ва газ компаниясининг собиқ бош директори Абдулмумин Каддурни 5 йилдан 10 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилди. Уларнинг хориж компаниялари билан шартномалар тузишда давлат маблағларини исроф қилишда айби исботланган.

Жазоирда 2019 йилнинг баҳоридан буён коррупцияга қарши кенг кўламли кампания олиб борилмоқда, унинг доирасида ўнлаб амалдорлар, жумладан собиқ ҳукумат раҳбарлари, вазирлар ва йирик бизнесменлар ҳибсга олинган.

Республиканинг амалдаги ҳокимият органлари коррупцияни бутунлай йўқ қилиш, ўғирланган маблағларни қайтариш ва миллий бойликни ҳимоя қилиш бўйича қатъий қарорларини бир неча бор эълон қилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!