Ўтган йили суиқасддан омон қолган Словакия Бош вазири Роберт Фицо сўнгги уч кундан бери соғлиғида муаммоларга дуч келмоқда.
Бу ҳақда у "Facebook"даги ватандошларига видеомурожаати орқали маълум қилган.
"Суиқасд чоғида олган жароҳатлар сўнгги уч кун давомида мени ташвишга солмоқда. Мен иш дастуримнинг бир қисмини бекор қилишимга тўғри келди".
Фицога суиқасд 2024 йил 15 май куни Словакия ғарбидаги Ҳандлова шаҳрида содир бўлган. У нафақадаги ёзувчи Жураж Синтула томонидан отиб ташланди, у ҳукм чиқарилгунга қадар ҳибсга олинган. Бош вазир бир нечта жароҳатлар олди, бир қатор операцияларни ўтказди ва фақат 2024 йил июлида ўз хизмат вазифаларига қайтишга муваффақ бўлди.
Фицо 10 апрель куни қўшимча операцияларни ўтказиши кераклигини маълум қилди.
Tsukuba университети япон олимлари мунтазам равишда велосипед миниш кексалик даврида ўлим хавфини ва узоқ муддатли парваришга бўлган эҳтиёжни камайтиришини аниқлади.
2025 йил 28 апрель ҳолатига кўра, Brent маркали нефть нархи бир баррелга 66,08 долларгача тушди. Бу пасайиш жаҳон ёқилғи бозорида таклиф ортиқчалигидан хавотир ва глобал иқтисодий ўсиш борасидаги ноаниқлик билан боғлиқ.
Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Бразилиянинг "O Globo" нашрига берган интервьюсида Москванинг урушни тинч йўл билан ҳал қилиш учун асосий талабларини баён этди.
"Оқим" номи берилган операция март ойида амалга оширилди. Россиялик ҳарбийлар ишлатилмаётган газ қувури орқали 15 километрга яқин масофани босиб ўтиб, Украина Қуролли Кучларини чиқариб ташлаш учун Сужа шаҳрига кириб борди.
АҚШ президенти Доналд Трампнинг давлат раҳбари сифатидаги дастлабки 100 куни якунларига кўра, америкаликларнинг 55 фоизи унинг фаолиятини салбий баҳолаган, фақатгина 39 фоизи унинг ҳаракатларини қўллаб-қувватлаган.
Ижтимоий тармоқда тарқалган хизмат хатига кўра, ходимлардан қатъий равишда шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиш, аниқроқ айтганда кунига камида бир маротаба душ қабул қилиш сўралган.
Финляндиядан 160 км узоқликда, Петрозаводск шаҳрида руслар бир неча йил ичида ўн минглаб ҳарбий хизматчиларни бошқариши керак бўлган янги армия қўмондонлигини яратиш учун базаларни кенгайтирмоқда.
27 апрель куни Бухоро давлат техника университетида янги қурилган ётоқхонанинг 1-қаватида яшаб турган биринчи курс талабаси ўзини осиб, жонига қасд қилди.
Нарендра Моди бу ҳақда анъанавий якшанба кунги радио мурожаатида баён қилди. У Ҳиндистоннинг Жамму ва Кашмир ҳудудидаги Паҳалгам сайёҳлик шаҳрида содир этилган ҳужумга муносабат билдирди ва бу ҳодиса оқибатида унда 26 киши ҳалок бўлганини айтди.