Европа ва Украина Трамп Киев ва Москва ўртасидаги тинчлик музокараларидан чиқишга тайёрланаётганидан хавотирда. Бу ҳақда Financial Times хабар берди.
Газетанинг ёзишича, АҚШ президенти Доналд Трамп Россия ва Украина ўртасидаги урушни якунлашга қаратилган тинчлик музокараларидан воз кечишга яқин турибди. Нашр бу ҳақда Европа ва Украина расмийларига таяниб хабар бермоқда.
Манбаларнинг айтишича, Трамп музокаралардаги “муҳим бўлмаган силжишлар”ни баҳона қилиб, “мени ишим тугади” деб айтиши мумкин. АҚШ вакиллари билан сўнгги учрашувлардан сўнг Европа ва Украина расмийлари Трамп бу ҳафта музокаралардаги ҳар қандай илгарилашдан фойдаланиб, уларни тарк этишга тайёрлигига ишонч ҳосил қилган.
"Трамп ўзига баҳона яратмоқда, шунда у музокараларни тарк этиб, ҳаммасини Украина ва Европага ташлаб қўйиши мумкин", — дея ҳисоблайди FT манбаларидан бири.
Газетанинг ёзишича, Украина расмийлари аллақачон ёлғиз ҳаракат қилишга тайёргарлик кўришни бошлаган: улар ички қурол-яроғ ишлаб чиқаришни оширган ва Европа иттифоқчилари билан келгусидаги ёрдам бўйича музокараларни кучайтирган.
Аввалроқ АҚШ давлат котиби Марко Рубио 28 апрел – 4 май оралиғидаги ҳафта Россия-Украина уруши бўйича музокаралар учун “жуда муҳим” бўлишини айтганди. Шу билан бирга, тинчлик келишувининг аниқ муддатини белгилаш “аҳмоқлик” бўлишини қўшимча қилганди. Апрел ойи бошида у яқин орада музокараларда силжиш бўлмаса, Вашингтон унда иштирок этишдан воз кечишга тайёрлигидан огоҳлантирган эди.
Президент Трамп эса томонлар музокара столига ўтириши учун “сўнгги муддат”ни белгилаганини айтган, бироқ бу муддат қачон тугашини очиқламаган.
Испания, Португалия, Франсия ва Белгияда электр энергиясида катта узилишлар юз берди, бу эса аҳолини электр энергияси, интернет ва мобил алоқасиз қолдирди.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига Россия Федерацияси ҳудудида ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларининг ҳуқуқлари бузилиши ҳақидаги хабарлар кўпайиб бораётгани муносабати билан Россия элчиси чақирилди.
АҚШ президенти Доналд Трамп Х ижтимоий тармоғида ёзишича, Америка судларининг президент маъмуриятига муҳожирларни чиқариб юборишда кўмаклашишдан бош тортиши АҚШ асосчилари ғояларига зид.
Илгари Зеленский Венгрия ҳукуматининг Украинанинг EИга аъзо бўлиши бўйича позициясини танқид қилган ва Венгрия аҳолисининг кўпчилиги Украина аъзолигини қўллаб-қувватлашини таъкидлаган эди.
1 май куни Боливиянинг шимолида жойлашган Буарес шаҳридан Тринидадга йўл олган кичик самолёт Амазонка ботқоқларига мажбурий қўнди. Бу ҳолат двигателдаги носозлик сабаб юз берган.
Ҳукмни эълон қилган судья бу ишни “жуда қайғули ҳолат” деб атади. У Мугамбенинг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги юридик ютуқларини алоҳида эътироф этди.
Ғазо фуқаролик мудофааси агентлигининг хабар беришича, Исроилнинг Хон Юнус қочқинлар лагерига кечаси уюштирган ҳужуми натижасида камида 11 киши, шу жумладан уч нафар ёш бола ҳалок бўлган.
У мендан шаҳарда жойлашган турли ташкилотларни суратга олишни сўради, 9 май куни теракт содир этиш учун турли моддалар сотиб олишим бўйича топшириқлар берди," - деди сўроқ пайтида қўлга олинган аёл.
Аввалроқ, Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятининг Зангиота туманида 30 апрель тонгда аёл ўзини поезд остига ташлагани акс этган видео тарқалгани ҳақида хабар берган эдик.
У ерда бўйи 60 дан 170 сантиметргача бўлган гиёҳвандлик ўсимлиги иссиқхона услубида, тувакда, махсус ёруғлик ва ҳаво алмашинуви воситалари ёрдамида етиштирилаётгани аниқланган.
Бу ҳақда Покистоннинг БМТдаги доимий вакили Асим Ифтихор Аҳмад жаҳон ташкилотининг Нью-Йоркдаги штаб-квартирасида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.
Қўшма Штатлар ҳали Россия ва Украина ўртасидаги воситачи ролидан воз кечаётгани йўқ, аммо можароларни ҳал қилиш жараёнида олдинга силжиш бўлмаса, вазият ўзгаради, деди Давлат департаменти матбуот хизмати раҳбари Темми Брюс.