Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгаши кечки йиғилишда Россиянинг Украинага қарши тажовузини муҳокама қилади.
“Бугун БМТ Хавфсизлик Кенгаши Россиянинг Украинага қарши тажовузкорлиги, шунингдек, тинч аҳолига қарши давом этаётган террорига бағишланган муҳим йиғилиш ўтказади”, — дейилади Украина ТИВ баёнотида.
Вазирлик раҳбари Андрий Сибиха франциялик ҳамкасби Жан-Ноел Барротга ушбу учрашувни ташкил этгани ва Украина билан бирдамлик учун миннатдорчилик билдирди. "Адолат, суверенитет ва тинчликни ҳимоя қилиш умумий мажбурият бўлиши керак. Украина кучли - лекин ёлғиз эмас", - дея таъкидлади Сибига.
"Украина тинчлик йўлидаги саъй-ҳаракатлар тарафдори. Биз 49 кун аввал АҚШнинг тўлиқ ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги таклифига рози бўлган эдик, бироқ Россия рози бўлмади. Бу ким тинчликдан манфаатдор ва ким урушни давом эттиришни хоҳлаётганини яққол кўрсатиб турибди", - деди Сибига.
Испания, Португалия, Франсия ва Белгияда электр энергиясида катта узилишлар юз берди, бу эса аҳолини электр энергияси, интернет ва мобил алоқасиз қолдирди.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига Россия Федерацияси ҳудудида ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларининг ҳуқуқлари бузилиши ҳақидаги хабарлар кўпайиб бораётгани муносабати билан Россия элчиси чақирилди.
1 май куни Боливиянинг шимолида жойлашган Буарес шаҳридан Тринидадга йўл олган кичик самолёт Амазонка ботқоқларига мажбурий қўнди. Бу ҳолат двигателдаги носозлик сабаб юз берган.
Ҳукмни эълон қилган судья бу ишни “жуда қайғули ҳолат” деб атади. У Мугамбенинг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги юридик ютуқларини алоҳида эътироф этди.
Ғазо фуқаролик мудофааси агентлигининг хабар беришича, Исроилнинг Хон Юнус қочқинлар лагерига кечаси уюштирган ҳужуми натижасида камида 11 киши, шу жумладан уч нафар ёш бола ҳалок бўлган.
У мендан шаҳарда жойлашган турли ташкилотларни суратга олишни сўради, 9 май куни теракт содир этиш учун турли моддалар сотиб олишим бўйича топшириқлар берди," - деди сўроқ пайтида қўлга олинган аёл.
Аввалроқ, Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятининг Зангиота туманида 30 апрель тонгда аёл ўзини поезд остига ташлагани акс этган видео тарқалгани ҳақида хабар берган эдик.
У ерда бўйи 60 дан 170 сантиметргача бўлган гиёҳвандлик ўсимлиги иссиқхона услубида, тувакда, махсус ёруғлик ва ҳаво алмашинуви воситалари ёрдамида етиштирилаётгани аниқланган.
Бу ҳақда Покистоннинг БМТдаги доимий вакили Асим Ифтихор Аҳмад жаҳон ташкилотининг Нью-Йоркдаги штаб-квартирасида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.
Қўшма Штатлар ҳали Россия ва Украина ўртасидаги воситачи ролидан воз кечаётгани йўқ, аммо можароларни ҳал қилиш жараёнида олдинга силжиш бўлмаса, вазият ўзгаради, деди Давлат департаменти матбуот хизмати раҳбари Темми Брюс.