Украина Россия томонидан 2022 йил 24 февралда бошланган урушни тугатиш бўйича музокараларга очиқ, бироқ таслим бўлишни рад этмоқда.
Бу ҳақда Украина иқтисодиёт вазири Юлия Свириденко Украина делегациясининг Лондондаги музокаралардаги иштирокини шарҳлаётиб маълум қилди.
"Россияга қайта гуруҳланиш ва янада шафқатсизроқ тарзда қайтиш имкониятини берадиган келишув бўлиши мумкин эмас. Қуруқликда, ҳавода ва денгизда тўлиқ ўт очишни тўхтатиш зарур бўлган биринчи қадамдир. Агар Москва танаффус қилишни танласа, Украина ҳам худди шундай йўл тутади," - дея таъкидлади у Х ижтимоий тармоғида.
Свириденконинг таъкидлашича, Украина музлатилган можарони қабул қилмайди ва Қримнинг босиб олинишини тан олмайди. Агар НАТОга аъзолик тақдим этилмаса, Киев келажакдаги тажовузни тўхтатишга ва мустаҳкам тинчликни таъминлашга қодир бўлган қатъий ва аниқ хавфсизлик кафолатларини талаб қилади.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола Чемпионлар лигаси 1/8 финали доирасидаги "Реал"га қарши жавоб ўйини учун асосий таркибни танлаб бўлганини айтди.
Электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлик ҳолати бўйича расмийлаштирилган далолатнома юзасидан ҳисобланган жами 1,8 млрд сўм жарима суммасини 210 млн сўмга тушириб бериш эвазига 10 минг АҚШ доллари талаб қилади.
Терговчиларнинг сўзларига кўра, ҳибсга олинган шахснинг кўрсатмалари билан тасдиқланганидек, у жасадни вақтинча балконда яширган, ўзига хос ҳидни қўшниларига каптар боқиш орқали боғлаган, шундан сўнг қолдиқларни маиший чиқиндиларни йиғиш тизими орқали йўқ қилган.
Аёл Туркия фуқароси бўлган шахс билан шаръий никоҳ асосида турмуш қурган, бироқ ушбу никоҳ расмий тартибда қайд этилмаган. Никоҳ маросими Наманган вилоятининг Чуст туманида ўтказилган.
Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси Крейг Мюррейнинг айтишича, АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши ҳарбий операцияси тўлиқ муваффақиятсизликка учраган.
Буюк Британия бош вазири Кир Стармер Politico нашрига берган интервьюсида Эрон томонидан тўсиб қўйилган Ҳўрмуз бўғозини очиш осон бўлмаслигини маълум қилди.
Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Трамп яна бир бор Зеленскийдан Украинадаги урушни тугатиш учун келишувга боришни талаб қилди. АҚШ президентининг айтишича, Путин келишувга тайёр, аммо Зеленский рад этмоқда ва бу Трампни ҳайратга солмоқда.