Курск вилоятининг Сужа шаҳридан Украина Қуролли Кучларини (УҚК) сиқиб чиқариш учун газ қувури бўйлаб судралиб ўтган "Ахмат" махсус кучлари таркибидаги "Аида" гуруҳининг аксарият аскарлари ўпка билан боғлиқ муаммолар туфайли ҳозирда касалхоналарда даволанмоқда. Бу ҳақда Россия Федерацияси Қуролли Кучлари Бош ҳарбий-сиёсий бошқармаси бошлиғи ўринбосари ва "Ахмат" махсус кучлари қўмондони генерал-лейтенант Апти Алаудинов ТАСС агентлигига хабар берди.
"Кўпчилик ҳали ҳам даволанишда, чунки бу қувурда ўтказилган вақт уларнинг ички аъзоларига жуда катта таъсир кўрсатди. Ўпка ва нафас олиш йўллари жиддий шикастланди," - деди у агентликка ва "баъзи ҳарбийлар сафга қайтганини" қўшимча қилди.
"Оқим" номи берилган операция март ойида амалга оширилди. Россиялик ҳарбийлар ишлатилмаётган газ қувури орқали 15 километрга яқин масофани босиб ўтиб, Украина Қуролли Кучларини чиқариб ташлаш учун Сужа шаҳрига кириб борди.
RTVI’нинг "Вагнер" хусусий ҳарбий компаниясининг собиқ қўмондонига таяниб хабар беришича, операцияда 800 га яқин киши иштирок этган. Бироқ, Украинанинг Днипро ОСИНТ лойиҳаси гуруҳ сонини анча камроқ - 100 нафар махсус кучлар аскари деб баҳолади. Россия Федерацияси Қуролли Кучлари Бош штаби бошлиғи Валерий Герасимовнинг таъкидлашича эса, операцияга 600 дан ортиқ ҳарбий хизматчи жалб қилинган.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига Россия Федерацияси ҳудудида ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларининг ҳуқуқлари бузилиши ҳақидаги хабарлар кўпайиб бораётгани муносабати билан Россия элчиси чақирилди.
"Биз украиналиклар билан очиқ ва қийин мунозараларда 22 та ўта аниқ шартларни таклиф қилдик ва биз жуда кучли позицияда эканлигимизга ишонамиз", деди Келлог.
2025 йил 5 май куни соат тонгги 6:10 да “Мустақиллик-25” конидаги 202-қудуқда таркибида водород сулфиди юқори бўлган газнинг катта босим билан отилиши ва натижада фонтанланиш ҳолатининг қайталаниши кузатилди.
“Ҳайдовчи ҳаракат қоидаларини бузиб, юқори тезликда ҳаракатланган. Оқибатда ўзидан олдинда бўлган автомашинани қувиб ўтаётганда йўл четига чиқиб кетиб, ағдарилган.
Россия Ташқи разведка хизмати таъкидлашига кўра, 9 май куни Киев Европа давлатлари раҳбарларини “муқобил тадбир”га таклиф қилган. У ерга таклиф қилинган давлатлар таркиби Улуғ Ватан урушида мағлубиятга учраган Гитлернинг СССРга қарши коалицияси давлатларига тўлиқ мос келади.
Ижтимоий тармоқлар Ғазони тарк этмасликларини айтаётган, ўз фикрларини билдираётган ва босқинчиликка қарши тарихий курашлари ҳақида сўзлаётган одамларнинг хабарлари билан тўлиб-тошган.