Саудия Арабистони 29 апрелдан бошлаб рухсатсиз ҳаж амалини адо этганлар ва бунга кўмаклашганларга жазо чораларини кучайтиради. Бу жаримадан тортиб депортация қилишгача бўлган чораларни ўз ичига олади. Бу ҳақда Сауди Газетте хабар берди.
Визаси тугаганларга бошпана берган ёки уларни ҳажга олиб борган шахсларга ҳам жарима қўлланилади. Макка ва Мадина шаҳрига фақат ҳаж учун махсус виза асосида киришга рухсат берилади. Бошқа ҳолларда эса қуйидагича чора қўлланилади:
1) Ҳаж ибодатини рухсатномасиз адо этаётган ёки адо этишга уринаётган шахсларга 20 000 Саудия риалигача (5,3 минг АҚШ доллари) жарима солинади. Макка шаҳри ва муқаддас жойларга киришга ёки у ерда қолишга уринган барча турдаги ташриф визалари эгаларига ҳам худди шундай жазо қўлланилади.
2) Рухсатсиз ҳаж қилган ёки қилишга уринган шахс номидан ташриф визаси олганлар, ёки белгиланган даврда Маккага кирган/яшаганлар учун ҳам 100 000 Саудия риалигача (тахминан 26 минг АҚШ доллари) жарима қўлланилади. Бу жарима ҳар бир қонунбузар учун алоҳида ҳисобланади, яъни иштирокчилар сонига қараб кўпаяди.
Ҳаж мавсумида ташриф визасига эгаларни Макка шаҳри ва муқаддас зиёратгоҳларга олиб борган ёки бунга уринган, шунингдек, уларга меҳмонхоналар, квартиралар, бошпаналар ёки ҳаж зиёратчиларининг турар жойларида бошпана берган ёки беришга уринган шахслар ҳам 100 000 риалигача жарима тўлайди. Бу жарима яширинган ва бунга ёрдам берган одам учун алоҳида бўлади.
3) Рухсатсиз Маккага кириб ҳаж қилишга уринган шахслар, хоҳ улар резидент бўлсин, хоҳ визаси тугаган шахслар, ўз мамлакатига депортация қилинади ва 10 йил давомида Саудия Арабистонига кириш тақиқланади.
4) Рухсатномага эга бўлмаганларни ҳаж учун Макка ва муқаддас жойларга олиб борган қуруқликдаги транспорт воситалари суд орқали мусодара қилинади.
Саудия Арабистони Туризм вазирлиги маълумотига кўра, 2025 йилги ҳаж мавсумига тайёргарлик доирасида Маккадаги барча яшаш жойларига “ҳаж учун рухсатнома ёки ҳаж даврида шаҳарга кириш, иш ёки яшаш ҳуқуқини берувчи расмий рухсатномага эга бўлмаган шахсларни жойлаштириш” қатъиян ман этилган. Юқоридаги тақиқ 10 июнь куни зиёрат тугагунига қадар давом этади.
“UzAuto Motors” 2025 йил 21 июлдан бошлаб мижозларга Chevrolet Onix, Tracker ва Damas моделдаги автомобилларни янги шартларда харид қилиш имконини тақдим этмоқда.
Жей Ди Вэнс Fox News телеканалига берган интервюсида журналистнинг Трамп ва Путин ўртасида Аляскада бўлиб ўтадиган музокаралар ҳақидаги саволларига жавоб берди.
Жума куни кечқурундан бошлаб оммавий ахборот воситаларида 15 август куни Аляскада АҚШ президенти Дональд Трамп ва Владимир Путин муҳокама қилмоқчи бўлган «тинчлик режаси» ҳақидаги тафсилотлар тарқала бошлади.
Гумонланувчилар орасида Таиланднинг энг йирик қурилиш компанияларидан бири – Italian-Thai Development Премчай Карнасута ва Хитойнинг China Railway компанияси ҳам бор.
ҲАМАС ҳаракати Исроил ҳукумати томонидан Ғазо шаҳрини босиб олиш ва унинг аҳолисини мажбуран кўчириш режаларини кескин қоралаб, буни "катта оқибатларга олиб келувчи ҳарбий жиноят" деб атади.
Исроил Хавфсизлик кабинети Ғазо секторида фақат Ғазо шаҳрини босиб олиш режасини маъқуллади. Бу қарор аввал эълон қилингандай бутун сектор эмас, балки унинг шимолий қисмига доир босиб олишни назарда тутади.
Ҳолат юзасидан ўтказилган хизмат текшуви натижаларига кўра, 2006 йилда туғилган А.А. исмли шахс Чилонзор тумани 19-мавзе ҳудудида яланғоч ҳолда жамоат жойида ҳаракатланган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 5 август куни Туркманбоши шаҳридаги "Аваза" миллий туризм ҳудудида ўтаётган БМТнинг Денгизга чиқиш имкони бўлмаган ривожланаётган мамлакатлар бўйича учинчи конференциясида иштирок этди.