2025 йил 28 апрель ҳолатига кўра, Brent маркали нефть нархи бир баррелга 66,08 долларгача тушди. Бу пасайиш жаҳон ёқилғи бозорида таклиф ортиқчалигидан хавотир ва глобал иқтисодий ўсиш борасидаги ноаниқлик билан боғлиқ.
Июнь ойи учун WTI нефти фьючерслари ҳам бир баррелга 62,38 долларгача арзонлашди.
Душанба куни эрталаб нархлар бироз кўтарилди: Брент бир баррелга 67,09 долларгача, WTI эса 63,26 долларгача қимматлашди. Бироқ, умумий тенденция пасайишда давом этмоқда. Бунга АҚШ ва Хитой ўртасидаги савдо келишмовчиликлари туфайли жаҳон иқтисодиётидаги ноаниқлик, шунингдек, 5 майда бўлиб ўтадиган йиғилишда ОПЕК+ мамлакатларининг нефть қазиб олишни ошириши мумкинлиги ҳақидаги тахминлар сабаб бўлмоқда, дея хабар бермоқда Реутерс.
Таҳлилчиларнинг башоратлари ҳам нефть нархининг янада пасайиши мумкинлигини кўрсатмоқда. Жумладан, HSBC Брентнинг 2025 йилдаги ўртача нархини бир баррелга 68,5 долларгача пасайтирди, АҚШ Энергия ахбороти бошқармаси (EIA) эса ўртача нархни 67,87 доллар атрофида бўлишини кутмоқда.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига Россия Федерацияси ҳудудида ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларининг ҳуқуқлари бузилиши ҳақидаги хабарлар кўпайиб бораётгани муносабати билан Россия элчиси чақирилди.
Испания, Португалия, Франсия ва Белгияда электр энергиясида катта узилишлар юз берди, бу эса аҳолини электр энергияси, интернет ва мобил алоқасиз қолдирди.
"Барселона" бош мураббийи Ханс Флик Чемпионлар Лигаси ярим финалидан ўрин олган "Интер"га қарши жавоб ўйинида қайси дарвозабон майдонга тушишини айтди.
2025 йил 5 май куни соат тонгги 6:10 да “Мустақиллик-25” конидаги 202-қудуқда таркибида водород сулфиди юқори бўлган газнинг катта босим билан отилиши ва натижада фонтанланиш ҳолатининг қайталаниши кузатилди.
Туркия 2025 йил 1 чорак туризм натижаларини эълон қилди. Унга кўра, Туркия 2025 йилнинг 1 январидан 31 мартгача 8,844 миллион халқаро сайёҳни қабул қилди ва туризмдан рекорд дараажадаги 9,5 миллиард доллар даромад олди. Туркия Маданият ва туризм вазири Меҳмет Нури Эрсой Истанбулда ўтказилган матбуот анжуманида мамлакатнинг биринчи чоракда энг яхши кўрсаткичга эришганини маълум қилди.
1972 йилда учирилган «Космос 482» кемаси Венерага учиши керак эди, аммо носозликлар туфайли у ҳеч қачон Ер ёнидаги орбитадан чиқа олмади ва энди тахминан 10 майда Ерга қулайди.
1 май куни Боливиянинг шимолида жойлашган Буарес шаҳридан Тринидадга йўл олган кичик самолёт Амазонка ботқоқларига мажбурий қўнди. Бу ҳолат двигателдаги носозлик сабаб юз берган.
Ҳукмни эълон қилган судья бу ишни “жуда қайғули ҳолат” деб атади. У Мугамбенинг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги юридик ютуқларини алоҳида эътироф этди.
Ғазо фуқаролик мудофааси агентлигининг хабар беришича, Исроилнинг Хон Юнус қочқинлар лагерига кечаси уюштирган ҳужуми натижасида камида 11 киши, шу жумладан уч нафар ёш бола ҳалок бўлган.
У мендан шаҳарда жойлашган турли ташкилотларни суратга олишни сўради, 9 май куни теракт содир этиш учун турли моддалар сотиб олишим бўйича топшириқлар берди," - деди сўроқ пайтида қўлга олинган аёл.
Аввалроқ, Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятининг Зангиота туманида 30 апрель тонгда аёл ўзини поезд остига ташлагани акс этган видео тарқалгани ҳақида хабар берган эдик.