АҚШ президенти Доналд Трампнинг Украинадаги урушни тугатиш режасида босиб олинган Қримнинг Россия ҳудуди сифатида расман тан олиниши мумкин, бу эса Киев учун жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин.
Бу ҳақда The Telegraph тинчлик режаси лойиҳасини кўриб чиқиб, ёзмоқда.
Нашрнинг қайд этишича, Трамп Қримнинг Россиянинг бир қисми сифатида тан олинишини тинчликка эришиш учун мақбул нарх деб билади. Бироқ бундай ҳаракат халқаро ҳуқуқ ва АҚШнинг аввалги позициясига зиддир.
Аввалроқ, 2018 йилда ўша пайтдаги давлат котиби Майк Помпео Қримнинг аннекция қилиниши халқаро муносабатларнинг фундаментал тамойилларини бузганини айтганди.
Трамп, The Telegraph нашрининг ёзишича, халқаро ташкилотлар фикрига эътибор бермаяпти ва Украина Қримдан воз кечиши кераклигини таъкидламоқда. Кремл ярим оролни Қора денгиз сувларини назорат қилувчи Россия учун стратегик минтақа деб билади.
Қримни тан олиш ғояси Ғарб етакчилари орасида салбий муносабат уйғотди. Буюк Британия бош вазири Кей Стармер ва Германия мудофаа вазири Борис Писториус ҳудудий имтиёзлар муҳокама қилинаётганини, бироқ Трамп таклиф қилган миқёсда эмаслигини таъкидлади.
Истанбулда Украина билан ўтказилган музокарада Россия ўзининг асосий талабларини маълум қилди. Бу ҳақда Россия делегацияси вакили Владимир Мединский маълум қилди, деб хабар беради Clash Report.
Украина президенти Владимир Зеленский ўз сиёсати билан Украинага жиддий зарар етказди. Бу унинг ишига Пентагон раҳбарининг собиқ маслаҳатчиси Дуглас МакГрегор томонидан берилган баҳо .
Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятида етиштирилган қовун маҳсулотларида гўёки нитрат миқдори меъёрдан ортиқ экани ва уни истеъмол қилган фуқаролар заҳарланаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Исроил армияси ўзини ҳимоя қилиш доирасида Ғазо секторидаги амалиётини кенгайтирмоқда, бироқ гаровга олинганларни озод қилиш бўйича келишувга эришилса, “ҳаракатларини тузатишга” тайёр.
Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ички ишлар органлари билан ҳамкорликда синтетик гиёҳвандлик воситалари айланмасига чек қўйишга қаратилган тезкор тадбир ўтказилди.
Кёдо агентлиги хабарига кўра, бўш турган лавозимга аҳоли орасида машҳур бўлган ёш сиёсатчи, собиқ бош вазир Жуничиро Коидзумининг ўғли Синдзиро Коидзуми тайинланади.
“Репорт” нинг хабар беришича , ташкилот сайтидаги овоз бериш жараёнининг транслятсиясига кўра, йиғилишда қатнашган 124 нафар иштирокчи давлат келишувни ёқлаб, 0 нафари қарши овоз берган. 11 давлат, жумладан Исроил, Эрон, Италия, Полша, Россия ва Словакия бетараф қолди. Шартномани маъқуллаш учун 83 овознинг кўпчилик овози керак эди.
“Репорт” нинг хабар беришича , армия матбуот хизмати баёнотига кўра, “Темир излар” 401-зирҳли бригадасининг жанговар муҳандислик батальонида хизмат қилган 22 ёшли сержант Ёзеф Еҳуда Хирак ҳалок бўлган.
АҚШ молия вазири Скотт Бессент CNN телеканалидаги интервюсида президент Доналд Трамп томонидан жорий этилган янги божлар ва уларнинг истеъмолчиларга таъсири ҳақида фикр билдира туриб, Walmart каби йирик чакана савдо тармоқлари божлардан келиб чиқадиган харажатларнинг бир қисмини ўз зиммасига олиши, аммо бу маҳсулот нархларининг ошишига олиб келиши мумкинлигини таъкидлади.