Саудия Арабистонининг Неом мега-лойиҳаси нефт нархининг тушиши ва бюджет имкониятларининг қисқариши фонида ривожланиш режаларини ҳар томонлама қайта кўриб чиқишни бошлади.
Financial Times манбаларига кўра, лойиҳанинг бир қанча йўналишлари “чекланган ресурслар” контекстида қайта кўриб чиқилган. Неом - валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмоннинг мамлакат иқтисодиётини диверсификация қилишга қаратилган Висион 2030 дастурининг флагмани.
Лойиҳа дастлаб 1,5 триллион долларга баҳоланган ва Ню-Йорк шаҳридан 33 баравар катта бўлиши кутилган эди. Бироқ, расмийлар ҳозирда Неом аҳолиси 2030 йилга бориб режалаштирилган 1,5 миллион ўрнига 300 минг кишидан кам бўлишини кутмоқда ва 170 км "чизиқли шаҳар" дан атиги 2,4 км қурилади. Қизил денгиз курортлари каби алоҳида объэктлар ишга туширилганига қарамай, кўплаб ташаббуслар, жумладан, 2029 йилги қишки Осиё ўйинлари учун тоғ-чанғи курорти ҳам режалаштириш босқичида қолмоқда.
Нефт нархининг қулаши Саудия Арабистони иқтисодига босимни оширди, Брент нефтининг бир баррели нархи йил бошидан 20 фоизга пасайиб, 64,27 долларга тушди. Халқаро валюта жамғармаси қиролликка ўз бюджетини мувозанатлаш учун бир баррел учун 90 доллар кераклиги ҳақида огоҳлантирмоқда. Шу фонда инвестиция банклари, жумладан, Голдман Сачс ҳам мега-лойиҳаларни сезиларли даражада қисқартириш ва кейинги тузатишларни башорат қилмоқда.
Неом лойиҳаси ҳам кадрлар ўзгаришига дуч келди: 2024 йил ноябр ойида бош директор алмаштирилди ва жанжаллардан кейин бир нечта топ-менежерлар ўз лавозимларини тарк этишди. Янги раҳбар Айман ал-Мудаифер валиаҳд шаҳзода бошчилигидаги Суверен инвестиция жамғармаси назорати остида лойиҳани амалга оширишда давом этмоқда.
Асрлар давомида давлатлар номлари тарихий воқеалар, маданий хусусиятлар ва миллий идентичлик таъсирида шаклланган. Бироқ турли даврларда кўплаб мамлакатлар расмий номини ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилган — бу халқаро ҳужжатлар, музокаралар ва идентификацияда муайян қийинчиликларни келтириб чиқаришига қарамасдан.
Global Wealth Databook ва Bloomberg томонидан дунёда аҳолисининг катта қисми миллионерлардан иборат бўлган давлатлар рўйхати эълон қилинди. Ўзбекистон бу рўйхатга киритилмади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
АҚШнинг президенти Дональд Трамп 2024 йилдаги ҳомийлар йиғилишида сўзлаб, Россия президенти Владимир Путинни Украинага ҳужум қилмаслик учун Москвага бомба ташлаш билан таҳдид қилганини маълум қилди.
БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА) маълум қилишича, Ғаза секторида тахминан 50 минг ҳомиладор ва эмизикли аёл бир неча кундан бери овқатга етиб бормай, жуда оғир шароитда яшамоқда.
Россия президенти Владимир Путин Роман Старовойтни транспорт вазири лавозимидан озод қилгач, у ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Фожиага нима сабаб бўлган?
Исроил томонидан қўзғатилган гуманитар инқироз, Ғазога нисбатан кучайтирилган блокада ва инсонпарвар ёрдамларнинг киришини тўсиш билан янада оғирлашмоқда.
Техасда кучли ёмғир ва Гвадалупе дарёсининг тошиб кетиши оқибатида юзага келган сув тошқини оқибатида камида 104 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди.
Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади
Исроил Ғазо сектори аҳолиси, хусусан, болаларни атайин оч қолдирмоқда, яъни очликдан қурол сифатида фойдаланмоқда. Defence for Children International ва Doctors Against Genocide ташкилотлари томонидан эълон қилинган “Бутун авлодларнинг оч қолдирилиши” ҳисоботида шундай хулоса илгари сурилган.
Арманистон суди уни “ҳокимиятни эгаллаб олишга чақиришда” айблаб ДХХ қамоқхонасига жойлаштирди. Шу вақтнинг ўзида унга тегишли бўлган "Арманистон электр тармоқлари" (АЭТ) компаниясини миллийлаштириш бошланди.
Исроил оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, АҚШ расмийлари Ғазо секторида отишмаларни тўхтатиш ва асирларни алмашиш бўйича келишувга эришиш мақсадида Исроилга босим ўтказишга тайёрланмоқда.