Грузияда 2024 йилда маълум доирадаги шахслар, жумладан, Украинадан келган грузиялик ёлланма аскарлар ҳокимиятни зўравонлик билан ўзгартиришни режалаштирган.
Бу ҳақда Грузия Давлат хавфсизлик хизматининг йиллик ҳисоботида айтилади.
Вазирлик маълумотларига кўра, парламент томонидан чет эл агентлари тўғрисидаги қонуннинг қабул қилиниши ва ҳукуматнинг 2024 йил 26 октябрда бўлиб ўтган парламент сайловларини сохталаштиришда айбланиши давлат тўнтариши учун баҳона бўлиши керак эди.
ДХХнинг қайд этишича, ҳаракатлар парламент ва нопарламент партиялар раҳбарлари, шунингдек, нотижорат ташкилотлар вакиллари иштирокида хорижий молиялаштириш кўмагида мувофиқлаштирилган. Ҳисоботга кўра, мамлакатдан ташқарида бўлган Грузия фуқаролари, хусусан, Украинада жанг қилаётган грузин жангчиларининг бир қисми ҳам фаол иштирок этган.
Ҳисоботда алоҳида таъкидланишича, намойиш ташкилотчиларининг мақсади мамлакатдаги вазиятни "майданлаштириш" ва қурбонларга олиб келадиган тўқнашувларни келтириб чиқариш бўлган.
Испания, Португалия, Франсия ва Белгияда электр энергиясида катта узилишлар юз берди, бу эса аҳолини электр энергияси, интернет ва мобил алоқасиз қолдирди.
2021 йилдан буён Бухорода араб тилидан дарс бериб келган Шерзод Жўраев Пешку тумани суди томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс (МЖТК)нинг 94-241ва 34-моддалари (ноқонуний диний таълим бериш)да айбли деб топилиб, 7 суткага қамалди.
У мендан шаҳарда жойлашган турли ташкилотларни суратга олишни сўради, 9 май куни теракт содир этиш учун турли моддалар сотиб олишим бўйича топшириқлар берди," - деди сўроқ пайтида қўлга олинган аёл.
Аввалроқ, Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятининг Зангиота туманида 30 апрель тонгда аёл ўзини поезд остига ташлагани акс этган видео тарқалгани ҳақида хабар берган эдик.
У ерда бўйи 60 дан 170 сантиметргача бўлган гиёҳвандлик ўсимлиги иссиқхона услубида, тувакда, махсус ёруғлик ва ҳаво алмашинуви воситалари ёрдамида етиштирилаётгани аниқланган.
Бу ҳақда Покистоннинг БМТдаги доимий вакили Асим Ифтихор Аҳмад жаҳон ташкилотининг Нью-Йоркдаги штаб-квартирасида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.
Қўшма Штатлар ҳали Россия ва Украина ўртасидаги воситачи ролидан воз кечаётгани йўқ, аммо можароларни ҳал қилиш жараёнида олдинга силжиш бўлмаса, вазият ўзгаради, деди Давлат департаменти матбуот хизмати раҳбари Темми Брюс.