Сирли ва номаълум: АҚШда коронавируснинг бутунлай янги тури — CAL20C аниқланди

Сирли ва номаълум: АҚШда коронавируснинг бутунлай янги тури — CAL20C аниқланди

Калифорнияда коронавируснинг янги мутацияси аниқланди, унга CAL20C номи берилди, деб хабар беради The New York Times 19 январь, сешанба куни. Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, коронавируснинг янги варианти июль ойида пайдо бўлган, аммо ноябргача нисбатан кам учраган ва кейинчалик тез тарқалишни бошлаган.

Янги тадқиқотга кўра, айнан CAL20C мутацияси 13 январь куни Лос-Aнжелесдаги лабораторияларда тўпланган вирусли геном намуналарининг ярмидан кўпида аниқланган. Олимлар ушбу вариантни коронавируснинг "инглизча" вариантини ўрганаётганда топдилар. "Бу вирус бизга Европадан келмаган. Бу мутация шу ерда пайдо бўлган ва таътил пайтида тез тарқалди", дейди Лос Aнжелес тиббиёт марказларидан бирининг ёрдамчи тадқиқотчиси Жасмин Палмер.

Ҳозирча CAL20Cнинг коронавируснинг бошқа вариантларидан кўра хавфлироқ эканлиги тўғрисида ҳеч қандай далил йўқ. Бундан ташқари, олимлар унинг бошқа коронавирус мутацияларига қараганда тезроқ тарқалишини аниқлаш учун кўпроқ тадқиқотлар ўтказишлари керак. Бироқ, баъзи америкалик мутахассислар, CAL20Cнинг Жанубий Калифорнияда касалланиш сонининг кўпайишида катта рол ўйнаши мумкинлигини таъкидламоқдалар.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!