Сирдарёда савдо дўкони эшигини бузиб, озиқ-овқат маҳсулотларини ўғирлаб кетишди

Сирдарёда савдо дўкони эшигини бузиб, озиқ-овқат маҳсулотларини ўғирлаб кетишди

Сардор Сафаров (исм-шарифлар ўзгартирилган) Гулистон шаҳридаги “Сайқал” маҳалла фуқаролар йиғинида яшайди. Ўрта махсус маълумотли, бирор тайинли ишнинг бошидан тутмаган бу шахс ишлаб оиласига наф келтирадиган ёшда бебошлик йўлини тутиб, ўғирликка қўл урди. Бу ҳақда “Postda” мухбири Абдураҳмон Мустафоқулов хабар берди.

Шериги Аброр Содиқов билан тил бириктириб, Боёвут тумани «Миришкор» маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган А.Содиқовга тегишли савдо дўконига эшикни бузиш йўли билан кириб, қиймати 4 790 000 сўмлик озиқ-овқат маҳсулотларини ўғирлайди. Сўнг ўғирланган нарсаларни арзон гаровга пуллаб, ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборишган.

Боёвут тумани ИИБ ходимларининг олиб борган саъй-ҳаракатлар натижасида гумонланувчилар тез фурсатда қўлга олиниб, уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!