Сирдарёда жиноят: "ёғоч операцияси" фош бўлди

Сирдарёда жиноят: "ёғоч операцияси" фош бўлди

Товар-моддий бойликларини ноқонуний йўллар билан олиб ўтишга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.

Жумладан, Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан “Сирдарё” чегара божхона постига қўшни мамлакатдан кириб келган фуқаро Х.Ў.  бошқарувидаги ёғоч маҳсулотлари юкланган “Волво” русумли юк автотранспорт воситаси белгиланган тартибда электрон тарози ва инспекцион кўрик воситаси ёрдамида кўздан кечирилди.

Натижада автомашинада юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилганидан ортиқча бўлган умумий қиймати 36,4 миллион сўмлик вазни 8 тоннадан ортиқни ташкил этувчи ёғоч маҳсулотлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!