Жиу-жицучиларимиз Санкт-Петербургда медалли бўлди

Жиу-жицучиларимиз Санкт-Петербургда медалли бўлди

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида жиу-жицу бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги "ACBJJ WORLD OPEN CHAMPIONSHIP-2023" мусобақасида мамлакатимиз вакиллари муносиб натижаларга эришмоқда.

20 га яқин давлатнинг ўсмир ва ёшлари ўртасида ўтаётган чемпионатнинг илк кунги баҳсларида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларидан Дамир Аҳмадуллин икки йўналишда олтин медалларга сазовор бўлди.

Шунингдек, истеъдодли ёшларимиздан Никита Тян ва Абдураҳмон Наврўзов ўз ёш тоифаларидаги саралаш баҳсларни ғалаба билан якунлаб, бронза медалларига мушарраф бўлди.

Очиқ чемпионат беллашувлари 15 декабрга қадар давом этади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!