Шри-Ланкада коронавирусдан вафот этган мусулмонлар ёқиб юбориляпти

Шри-Ланкада коронавирусдан вафот этган мусулмонлар ёқиб юбориляпти

Шри-Ланкада коронавирус оқибатида вафот этганларнинг жасади тупроқ ва ичимлик сувига вирус тушиши мумкин деган иддао билан ёқиб юбориляпти. Бу ҳақда Би-би-си хабар бермоқда.  Мамлакат аҳолисининг ўн фоизини ташкил этувчи мусулмонлар жасадларнинг эътиқодларига зид равишда ёқилишидан шикоятчи. Олий суд мусулмонларнинг жасадини ёқмаслик бўйича мурожаатни 13 июль куни кўриб чиқади. 

Уч фарзанднинг онаси, 44 ёшли Фотима Риноза 4 май куни пойтахт Коломбодаги касалхоналардан бирига коронавирус шубҳаси билан ётқизилган. Эри Муҳаммад Шафиқнинг айтишича, ана шундан кейин унинг оиласи маҳаллий расмийларнинг таъқибига учраган. “Уйимизга полициячилар ва аскалар келди. Бизни ташқарига чиқариб юборишди ва ҳамма жойни дорилаб чиқишди.

Жуда қўрқдик, лекин бизга ҳеч нарса айтишмайди. Уч ойлик чақалоққа ҳам тест ўтказишди ва бизни итдек карантин марказига олиб боришди”, – дейди у.

Муҳаммад Шафиқнинг оиласи карантин марказида бир кеча қолган. Эртаси куни уларга жавоб берилган, бироқ икки ҳафта ташқарига чиқмаслик уқтирилган. 

Фотима Риноза эса касалхонада вафот этди. Унинг жасади оиласига қайтариб берилмаган. Марҳуманинг жасади ёқилиши ҳақида унинг ўғлига мажбурлаб қўл қўйдиришган. 

Шри-Ланка ҳукумати диний эътиқодидан қатъи назар, коронавирусдан вафот этганларнинг бари ёқилишини, ҳукумат Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти (ЖССТ) тавсияларига риоя қилаётганини айтмоқда. ЖССТ эса коронавирусдан ўлганлар ёқилиши ёки кўмилиши мумкинлигини маълум қилган. 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!