Шомуродов учун 9 миллион евро

Шомуродов учун 9 миллион евро

«Рома» шарафини ҳимоя қилаётган ҳужумчимиз Элдор Шомуродов жамоани тарк этади.

Бир қанча вақт олдин, 27 ёшли футболчи «Болонья»га ўтишга яқин экани хабар қилинганди. Италиялик журналист Николо Скира ҳам келишув яқин орада расмийлаштирилишини тасдиқлади.

Қайд этилишича, «Болонья» ўзбекистонлик ҳужумчини 9 миллион еврога сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олади.

Аввалроқ «Рома» Шомуродовни трансфер қилиш истагида экани ва шу сабаб «Тоттенхэм»га қарши ўйин учун олиб кетмагани маълум бўлганди.

Шомуродов 2021 йилнинг ёзги трансфер ойнасида 18 миллион евро эвазига «Женоа»дан «Рома»га ўтганди. У «бўрилар»сафида жами 40 та ўйин ўтказиб, бешта гол ва олтита голли узатма амалга оширди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!