Шимолий Кореяда яшовчи эркак Жанубий Кореяга ноодатий йўл билан қочиб ўтди

Шимолий Кореяда яшовчи эркак Жанубий Кореяга ноодатий йўл билан қочиб ўтди

Шимолий кореялик эркак ноодатий йўл билан Жанубий Кореяга қочиб кетди. У икки мамлакат ўртасидаги денгиз чегарасини ғаввослар костюмида сузиб кесиб ўтди, деб хабар бермоқда Жанубий Кореянинг "Ёнхап" агентлиги мамлакат штаб-квартираси бошлиғига таяниб.

Қочоқни чегарадаги Косон шаҳрида видеокузатув камералари ёрдамида пайқашган, аммо улар уни фақат уч соатдан сўнг қўлга олишган. Маълум қилинишича, эркак дренаж туннелидан ўтиб, тиканли симни қирғоқ бўйлаб четлаб ўтган. Ҳарбийлар туннел махсус ҳимоя билан жиҳозланмаганлигини тан олди.

Эркакнинг ёши 20—30 ёш оралиғида эканлиги айтилмоқда. У ўзининг Шимолий Корея фуқароси эканлигини ва мамлакатдан қочиб кетганлигини айтди, аммо суд жараёни давом этмоқда. Ҳарбийлар текширув ўтказмоқда, натижада чегарада хавфсизлик чоралари кучайтирилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!