Шайтонга иш қолдирмайдиганлар бор...

Шайтонга иш қолдирмайдиганлар бор...

Қуръон тиловатини энди бошлаганингизда телефонингиз жиринглаб қолади...

– Икки ракат намозни ўқишни ният қилганингизда телеграм, ватсап ёки мессенжердан мактуб келиб қолади...

– Энди китоб мутолаа қиламан деб турганингизда дўстингиз бирор мавзуни очиб қолади...

– Бирор яхшиликни амалга оширмоқчи бўлсангиз, уни тўхтатувчи бирор ҳодиса юз бериб қолади...

Ибн Қоййум бу ҳақда қуйидагиларни айтади:

Қачон бир банда тоат-ибодатни адо этишга юзланса, Аллоҳ таоло унинг ростгўйлигини аниқлаш мақсадида бир чалғитувчини юборади. Агар банда унга қарши курашиб, сабр қилса ва унда мустаҳкам турса, ҳалиги чалғитувчи нарса ўрнига тоат-ибодатга ёрдам берувчи келади. Аллоҳ таоло бу ҳақда: "Бизнинг (Йўлимиз)да жиҳод (жидду-жаҳд) қилган зотларни албатта Ўз йўлларимизга ҳидоят қилурмиз", деб айтган, (Анкабут сураси, 69-оят)


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!