Шавкат Мирзиёевнинг фармони: пенсионерларнинг 20 млрд сўмлик қарзларидан воз кечилади

Шавкат Мирзиёевнинг фармони: пенсионерларнинг 20 млрд сўмлик қарзларидан воз кечилади

Президент Шавкат Мирзиёев фармони билан 16,5 минг пенсионернинг ортиқча ҳисобланган пенсия бўйича 20 млрд сўмлик қарзларидан воз кечилмоқда.

Шунингдек, ишловчи пенсионерларга 1 майдан тўғридан-тўғри Пенсия жамғармаси орқали пенсия тўланади.

Бундан ташқари, 2020 йил 1 апрелдан 2020 йил 1 октябргача Ўзбекистон "Маҳалла" хайрия жамоат фонди, "Саховат ва кўмак" жамғармаси, "Ўзбекистон Меҳр-шавқат ва саломатлик" жамоат фондига, шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан шакллантириладиган ижтимоий ёрдамга муҳтожлар рўйхатига киритилган жисмоний шахсларга беғараз берилган пул маблағлари, товарлар ва хизматлар:

✅ даромад солиғини ҳисоблашда ушлаб қолинадиган харажатлар сифатида қаралади;

✅ ҚҚСдан озод этилади;

✅ айланмадан олинадиган солиққа тортиш объектига киритилмайди.

❗️Ижтимоий ёрдамга муҳтожлар рўйхатига киритилганлар Ўзбекистон "Маҳалла" хайрия жамоат фонди, "Саховат ва кўмак" жамғармаси, "Ўзбекистон Меҳр-шавқат ва саломатлик" жамоат фонди, юридик ва жисмоний шахслардан беғараз ёрдам олганда  жисмоний шахсларнинг даромади сифатида қаралмайди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!