Шанхайда чекиш бўйича энг қиммат жарима ёзилди

Шанхайда чекиш бўйича энг қиммат жарима ёзилди

Шанхайнинг Миньхан туманидаги гуллар ва паррандалар бозори маъмурияти жамоат жойида чекишни тақиқлаш қоидасини бузгани учун 30 минг юан (тахминан 4.200 АҚШ доллари) миқдорида жаримага тортилди.

Бу ҳақда маҳаллий “Shine” газетаси хабар берди.

Унга кўра, бу 2017 йил 1 март куни Шанхайда жамоат жойларида чекишни тўлиқ тақиқлашдан кейин биринчи марта чиқарилган энг катта жарима.

Аудиторлик текшируви апрель ойида бозорда кўплаб қонунбузарликлар тўғрисидаги хабар маҳаллий телевидение орқали намойиш этилганидан кейин ўтказилган.

Таъкидланишича, текширувчилар чекишни тақиқловчи белгилар йўқлигини, чекиш тақиқланган маъмурий зонада эса ахлат қутилари ўрнатилгани шунингдек, чакана савдо дўконларида кўплаб сигарет қутилари борлигини аниқлашган. Мумкин бўлган максимал жаримани тайинлаш тўғрисидаги қарор ўтган йили ҳам айнан шу бозорда аниқланган қоидабузарликлар учун 2,5 минг юан (362 доллар) миқдорида жаримага тортилгани ҳисобга олинган ҳолда қабул қилинган.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!