Шаҳрихон туманида аҳолидан коммунал тўловлар учун қабул қилинган 69,8 млн сўм талон-торож қилинганлиги аниқланди

Шаҳрихон туманида аҳолидан коммунал тўловлар учун қабул қилинган 69,8 млн сўм талон-торож қилинганлиги аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шаҳрихон туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, Шаҳрихон туманлараро почта алоқа боғланмаси таркибидаги “Қозиқўрғон” алоқа бўлими бошлиғи Д.А. ва бошқалар фуқаролардан коммунал тўловлари учун қабул қилинган 69,8 млн сўм нақд пулни ҳисоб-рақамига кирим қилмасдан, балки ўзларининг шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаб юборганликлари аниқланиб, текширув давомида етказилган зарарнинг 11,4 млн сўми ундирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!