Сергелида автобус ағдарилиб кетди

Сергелида автобус ағдарилиб кетди

Шанба куни Сергелида “Исузу” русумли 104-йўналишдаги автобус ағдарилиб кетди. ЙТҲ натижасида 2 киши касалхонага ётқизилди. Қолганлар текширувдан ўтказилиб, уйига рухсат бериб юборилди. Ҳозирда текширув ишлари олиб борилмоқда.

24 август куни соат 18:30ларда Тошкент шаҳридаги “12-сонли автобус саройи” АЖ ҳайдовчиси 57 ёшли Ф.М. 104-йўналишидаги “Исузу” русумли автобусни Сергели туманидаги Хонобод тепа кўчасида жойлашган “Лайло” тўйхонаси олдида ҳайдаб кетаётган вақтида автобуснинг олд чап томон рессор қисми синиб кетган. Оқибатда ҳайдовчи бошқарувни эплай олмаган ва автобус ағдарилган.

4 ёшли қизча жароҳат олди

Натижада автобуснинг 2 нафар йўловчиси, Сергели туманида яшовчи 59 ёшли Г.Х. исмли аёл ва Бухоро вилояти Олот туманида яшовчи 2015 йилда туғилган З.П. исмли қиз жароҳат олиб касалхонага ётқизилган.

6 киши текширувдан ўтказилиб, уйига жўнатилди

Автобусда бўлган 6 нафар йўловчига касалхонада тиббий ёрдам кўрсатилиб, уйига жавоб берилган. Шунингдек, автобуснинг қолган йўловчилари ҳеч қандай тан жароҳати олмаган.

Ҳолат юзасидан дастлабки терговолди ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!