Сайёрамизда ҳали ҳам коронавирус етиб бормаган жойлар борлигини биласизми?

Сайёрамизда ҳали ҳам коронавирус етиб бормаган жойлар борлигини биласизми?

Сайёрамизда ҳали ҳам коронавирус етиб бормаган жойлар мавжуд. Булар Италияга тегишли изоляция қилинган ороллардир.

Шундай қилиб, Сицилия ва Тунис ўртасида Ўрта Ер денгизда жойлашган Линоса оролида CОВИД-19 билан касалланган биронта ҳам одам йўқ. Оролга фақат паромда бориш мумкин, бунга 12 соат вақт кетади. Маҳаллий аҳолининг сўзларига кўра, дунёда пандемия бошланганидан бери оролда ҳеч нарса ўзгармаган. Шаҳар ҳокими Линоса Тото Мартелонинг таъкидлашича, аҳоли “бегоналардан шубҳаланади ва ўз хавфсизлигини ҳимоя қилади”. Оролга келишдан олдин барча келганлар коронавирус тестини топширишлари керак.

Шунингдек, Тремити архипелагида ҳам шу пайтгача бирорта ҳам коронавирус ҳолати қайд этилмаган. Унинг аҳолиси асосан иккита асосий оролда – Сан-Никола ва Сан-Доминода истиқомат қилади. Қолган учта Тремити оролларида одамлар яшамайди. Паром билан бир соатлик масофада жойлашган Термоли материк порти қаттиқ назоратга эга. Барча келган ёки кетаётган саёҳатчиларнинг тана ҳарорати қайд қилинади ва уларнинг шахсий гувоҳномалари тасдиқланади.

Шунингдек, Фелиcуди ва Аликуда ороллари хам коронавирусдан ҳоли макон ҳисобланмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!