Саудия Aрабистонида эркаклар ва аёллар учун яна бир тақиқ олиб ташланди

Саудия Aрабистонида эркаклар ва аёллар учун яна бир тақиқ олиб ташланди

Эндиликда Саудия Aрабистонидаги ресторан ва кафеларда эркаклар ва аёллар учун алоҳида эшиклар бўлиши учун зарурат қолмади. Бу ҳақда Reuters хабар қилмоқда.

Aввалги тартиб бўйича умумий овқатланиш жойларига аёллар ва уларнинг оила-аъзолари алоҳида эшикдан, оилага алоқаси бўлмаган эркаклар эса бошқа эшикдан киришлари лозим эди.
Reuters'нинг қайд этишича, норасмий тарзда бу тақиқ ўтган йилдан бери амалиётда қўлланилмаётган экан.

Муниципалитет ва қишлоқ жойлари вазирлиги вакилининг сўзларига кўра, ушбу тақиқ бекор қилинди. Шу билан бирга, умумий овқатланиш жойлари, агар хоҳласалар, аёллар ва эркаклар учун алоҳида кириш эшиги қилишлари мумкин.

Шунингдек, ушбу ўзгариш мактаблар ва касалхоналар каби бошқа жамоат жойларига нисбатан қўлланиладими ёки йўқми деган савол ҳам очиқ қолган.

Сўнгги йилларда Саудия Aрабистонида ҳам бир қатор масалаларда аёллар учун ҳуқуқ берилмоқда. Жумладан, футбол ўйинлари кўриш учун стадионга бориш, автомобил ҳайдаш (эр ёки унга васий шахснинг рухсати билан), армияда хизмат қилиш (сержантдан юқори бўлмаган лавозимда) ҳамда паспорт олиш ва еркак қариндошларининг рухсатисиз чет элга чиқиш кабилар.

Aмалга оширилаётган ўзгаришлар 2030 йилгача туризм салоҳиятини ошириш учун қилинаётган ишларнинг бир қисми ҳисобланади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!