Сариосиё туманида сел оқизиб кетган икки фуқаронинг ҳам жасади топилди

Сариосиё туманида сел оқизиб кетган икки фуқаронинг ҳам жасади топилди

Аввал хабар берганимиздек, кеча, 10-май куни соат 16:00 лар атрофида Сурхондарё вилояти Сариосиё туманининг тоғли ҳудуди “Боғистон” МФЙ “Зохона” қишлоғида қисқа муддатли кучли ёмғир ёғиши натижасида сел оқими ҳодисаси юзага келган эди.

Ҳодиса оқибатида ушбу ҳудудда ўзининг “Nexia" русмли автомашинасида бўлган Узун тумани "Истиқлол” маҳалласида яшовчи икки нафар фуқарони ҳам сел оқимлари оқизиб кетган эди.

ФВВ қутқарувчилари ва ҳамкорликдаги ташкилотлар билан олиб борилган қидирув-қутқарув ва сел оқими оқибатларини бартараф этиш жарёнида автомобил ва бир нафар фуқаро “Тўпаланг” дарёси ўзанидан топилди.

Сариосиё тумани “Тўпаланг” дарёсида сел оқибатида қидирилаётган иккинчи фуқаро ҳпм топилди
(Қўшимча маълумот)

Сариосиё туманининг тоғли ҳудуди “Боғистон” МФЙ “Зохона” қишлоғида қисқа муддатли кучли ёмғир ёғиши натижасида сел оқими ҳодисаси оқибатида қидирилаётган иккинчи фуқаронинг ҳам жасади топилди.

Айни вақтда “Тўпаланг” дарёси ўзанидан иккинчи фуқаронинг жасади олиб чиқилмоқда, иккинчи фуқаронинг жасади биричи фуқаро жасади топилган жойдан тахминан 5 км қуйидан топилди.

Воқеа жойида ФВБ қутқарувчилари, Миллий Гвардия, Ички ишлар ва тегишли хизматлар ходимлари томонидан сел оқими оқибатларини бартараф этиш ишлари давом эттирилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!